• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия «Азовсталь» назорат остига олинганини эълон қилди. «Азов» командири гўёки мариуполликларнинг нафрати туфайли у ердан зирҳли автомобилда чиқариб кетилган

    Россия Мудофаа вазирлиги «Азовсталь» заводи ҳудуди назорат остига олинганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Алехандер Эрмоченко / Reuters / Scanpix / LETA

    Фото: Алехандер Эрмоченко / Reuters / Scanpix / LETA

    Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков қайд этишича, 20 май куни ҳарбий хизматчиларнинг 531 кишидан иборат сўнгги гуруҳи асирликка таслим бўлган. Заводдан бир неча кун ичида жами 2439 нафар ҳарбий чиқарилган. Мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинни «операция якунлангани ҳамда комбинат ва Мариупол шаҳри украиналик жангарилардан тўлиқ озод этилгани ҳақида» хабардор қилди, деди Конашенков.

    Таслим бўлган ҳарбийлар орасида «Азов» полкининг «командири» ҳам бор, дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида. Конашенков таъкидлашича, у завод ҳудудидан махсус зирҳли автомобилда чиқариб кетилган — гўёки, унинг «кўплаб ваҳшийликлари туфайли мариуполликларнинг нафратига учрагани ва шаҳарликлар уни жазолаш истагида бўлгани учун» шундай қилинган. Аммо идоранинг расмий баёнотида командирнинг исм-шарифи келтирилмаган. Конашенковнинг баёнотидан бир соат аввал Биринчи канал «Азов» командири Денис Прокопенко асирликка таслим бўлганини маълум қилганди.

    Украина ҳукумати Россия Мудофаа вазирлиги баёнотларини изоҳлаганича йўқ. Президент Владимир Зеленский ўз инаугурациясининг уч йиллиги муносабати билан ташкил қилинган интервьюда (У Россия Мудофаа вазирлиги хабарларидан аввалроқ эълон қилинганди) заводдаги ҳарбийлар «чиқиб, ўз ҳаётларини сақлаб қолишга тўла ҳуқуқли эканликлари ҳақида буйруқ олган»ини айтганди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг чиқиб кетиши ҳақида «Туркия, Швейцария, Исроил, Франция билан ушбу мамлакатлар етакчиларининг Россия билан муносабатлари туфайли» келишув олиб борган. «Аммо очиғини айтадиган бўлсам, ҳарбийларимизга тегишли қурол-яроғларни тақдим этиш учун, ҳарбий йўл билан биз Мариуполга бориб, бу одамларни қамалдан чиқаришимиз учун бошқа давлатлар етакчилари билан ўнлаб, юзлаб марта гаплашганман», — деди Украина президенти.

    Ҳарбийлар 16 май куни «Азовсталь» ҳудудидан чиқишни бошлаганди. Украина ҳукумати «асирликка таслим бўлиш» иборасидан қочиб, ҳодисани «қутқарув операцияси» деб атаган ва ҳарбийлар тез орада Украина назорати остидаги ҳудудга ўтишини таъкидлаганди. Ҳарбийларнинг ўзлари, таслим бўлишни бошлашдан аввал, қўмондонлик буйруғини бажараётганини маълум қилганди. Жараён бошланганидан кейин Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбийларни қайтариш ишлари «эҳтиёткорлик ва вақт талаб қилиши»ни айтиб, «украин қаҳрамонлари Украинага соғ-омон ҳолда кераклигини» таъкидлаганди; ундан кейин Украина ҳукумати ўз баёнотларига эҳтиёткорлик билан ёндашиб, мавзу бўйича изоҳлардан тийилишни афзал кўрди.

    Россия Мудофаа вазирлиги «Азовсталь»даги ҳарбийлар ўз-ўзини халқ республикаси деб эълон қилган Донецк ҳудудига олиб кетилаётганини хабар қилганди. Идора баёнотига кўра, ярадорлар Новоазовск шаҳар касалхонасига, қолганлар эса Еленовка қишлоғига жўнатилган.  Аммо Россия ОАВларининг норасмий хабарларида «Азов» жангчилари Ростов вилоятидаги тергов изоляторига юборилаётгани айтилганди. Украин ҳарбийларининг таслим бўлиши ва Украина ҳукуматининг улар айирбошланиши ҳақидаги баёнотлари фонида, Россияда, аксинча, бунга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида гапира бошлашди. Хусусан, Давлат думасида «нацист жиноятчилар сафидан бўлганларни айирбошлашни» қонун билан тақиқлашни ва Россияда ўлим жазосини мораторийдан истисно қилишни таклиф этишди. Россия Бош прокуратураси эса Олий суддан «Азов»ни террорчилик ташкилоти деб тан олиб, Россияда унинг фаолиятини тақиқлашни сўради.

    «Азовсталь» бир ярим ой мобайнида Мариуполда Украина қисмларининг ягона қаршилик кўрсатиш нуқтаси бўлиб келган. Шаҳарнинг катта қисми апрель бошидаёқ россиялик ҳарбийлар назорати остига ўтган ва завод қуршовда қолган. Биринчи ҳафталарда ҳудудда «Азовсталь»ни мудофаа қилаётган Украина ҲДК 36-денгиз пиёдалари бригадаси ва «Азов» полки ҳарбийлари билан бирга юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам бўлган. Киев ва Москва уларни эвакуация қилиш ҳақида келишиб олишга тайёрлигини билдирганди, аммо апрель ойи бир-бирини келишувларни бузишда айблаш билан ўтди. Охир-оқибат тинч аҳолини эвакуация қилиш 30 апрелдагина Қизил хоч ва БМТ воситачилигида бошланди; 7 май куни завод ҳудудидан барча аёллар, болалар ва кексаларни чиқариб кетиш якунланди. Уларнинг бир қисми Запорожьега етказилди, бошқалар эса, Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Донецк Халқ Республикасида қолишга қарор қилди.

    Мавзуга доир:

    • Россия яна 771 нафар «Азов» жангчиси таслим бўлганини маълум қилди
    • «Азовсталь»даги 265 нафар украиналик ҳарбий асирликка таслим бўлди. У ердан яна бир гуруҳ ҳарбийлар эвакуация қилинди
    • Украиналик ҳарбийлар «Азовсталь»дан эвакуация қилина бошлади. Улар «айирбошлаш жараёни орқали» Киевга топширилиши айтилмоқда

    21.05.2022, 22:37   Изоҳ (0)   28123
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари ўнлигидан чиқиб кетди

    21.05.2022, 21:15

    Reuters: Германия ва Италия импортчиларга газ сотиб олиш учун рубль ҳисобларини очишга рухсат берди

    21.05.2022, 20:14

    CNN: АҚШ Европада 100 минг нафар ҳарбийларини қолдирмоқчи

    21.05.2022, 19:35

    Россия Финляндияга газ етказиб беришни тўхтатди

    21.05.2022, 17:32

    Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги туғуруқхона яқинида портлаш юз берди, бир киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    21.05.2022, 15:38

    ЖССТ: Ёз мавсумида маймунчечак билан касалланиш даражаси ошиши мумкин

    21.05.2022, 15:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.