Германия ҳукумати Россия газини импорт қилувчиларга, «Газпромбанк» орқали рубль ҳисобларини очиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Италия ҳукумати Еврокомиссиядан Россия газини қандай қилиб санкцияларни бузмаган ҳолда сотиб олиш бўйича тушунтиришлар олган ва бу ҳақда компанияларни хабардор қилган.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Брюссель Россия газини санкцияларни бузмаган ҳолда сотиб олиш бўйича иккита кўрсатма берган, бироқ ҳуқуқий механизм ноаниқлигича қолмоқда.
Агентлик манбаларининг фикрича, Еврокомиссия компаниялар Россия газини сотиб олиш имкониятига эга бўлишлари учун буни атайлаб қилган.
Россия санкциялар қўлланилишига жавобан газ шартномалари учун тўлов схемасини ўзгартиришни талаб қилди. «Дўст бўлмаган мамлакатлар» схемаси евронинг «Газпромбанк»даги ҳисоб рақамига ўтказилиши ва рублга айлантирилишини назарда тутади.
Болгария ва Польшага талабни қондиришдан бош тортгани учун газ етказиб бериш тўхтатилган.
Бугун, 21 май куни Финляндияда ҳам шундай қарор қабул қилиниши кутилмоқда. Россия бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг таъкидлашича, «Газпром»дан газ сотиб олувчи 54 хорижий компаниянинг ярмига яқини «Газпромбанк»да ҳисоб очган.
Аввалроқ Европа Россия газини санкцияларни бузмасдан сотиб олиш режасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)