Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Тайсон Фьюри (31-0-1, 22 КО) Диллиан Уайтга (28-2, 19 КО) қарши жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images
Ушбу жангдан сўнг фаолиятимни якунлайманми? Ҳа. Биз Уайт билан бирга ҳақиқий шоу тақдим этамиз. Жуда яхши жанг ўтказишни хоҳлайман. Шундан сўнг мен кетаман.

Ғалаба қозонаман, мухлислар эмас, ўзим хоҳлаганим учун кетаман. 20 йилдан буён бокс билан шуғулланаман. Машҳурлар каби ҳаёт кечиришни хоҳламайман демайман, лекин кино юлдузи бўлишни ҳам истамайман. Шунчаки ёлғиз қолишни ва барча ижтимоий тармоқларни ўчиришни хоҳлаяпман.

Фақатгина битта жанг ўтказиш учун шу ердаман. Шундан сўнг кетаман ва абадий хайрлашаман.

Тайсон Фьюри, боксчи

Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт ўртасидаги жанг Тошкент вақти билан 23 апрелдан 24 апрелга ўтар кечаси Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюри бундан аввалги жангини 2021 йил октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда рақибини нокаутга учратган эди. Диллиан Уайт эса сўнгги жангини 2021 йил март ойида Александр Поветкинга қарши ўтказган ва 4-раундда россиялик рақибини даҳшатли нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар