«Барселона» Ла Лиганинг 33-турида «Реал Сосьедад» устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувда Пьер-Эмерик Обамеянг ягона гол муаллифига айланди. Шу тариқа каталон жамоаси ҳужумчиси Испания чемпионатининг дастлабки 11 ўйинида 9 та гол урди ва бу натижага эришган тўртинчи футболчига айланди.
Ундан аввал Ромарио (1993), Роналдо (1996) ва Златан Ибраҳимович (2010) ушбу натижани қайд этганди.
32 ёшли ҳужумчи қишки трансфер ойнасида «Барселона» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. Ундан олдин 3 йилда давомида Лондоннинг «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган.
Обамеянг жорий мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол муаллифига айланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)