Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Самарқанд шаҳрида сохта ҳужжатлар орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Маълум қилинишича, департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида С.Х. исмли шахс фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Қозоғистондаги университетлардан бирида 3 йил ўқигани тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериш орқали Самарқанд давлат университети Иқтисодиёт факультетининг 2-босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. «Хизмати эвазига» 2 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Бухорода фуқаронинг Тожикистондаги ўқишини кўчириб бериш учун 2 минг доллар олган аёл қўлга тушгани, Сурхондарёда фуқаронинг Тожикистондаги ўқишини 1,5 минг доллар эвазига кўчириб беришни ваъда қилган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар