Тожикистонда 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 03:44 да зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 258 километр жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 30 километр чуқурликда, магнитудаси 5 га тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Фарғона вилоятида сезилган:
- Сўх туманида — 2-3 балл;
- Ўзбекистон туманида — 2 балл;
- Бешариқ туманида — 2 балл;
- Риштон туманида — 2 балл;
- Фурқат туманида — 2 балл;
- Қўқон шаҳрида — 2 балл;
- Учкўприк туманида — 2 балл.
Изоҳ (0)