• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Оқдарёни мусобақага чақирган Қорадарё, яна бир бор фош қилинган Америка разведкаси, ҳотамтой «Анвар-банк». Ўзбек матбуоти 20 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 20 апрель, чоршанба

    СССРда саноат ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ деярли ҳар нарсага мусобақа руҳини бериш урф бўлган, меҳнат унумдорлигини айнан мусобақа усули орқали оширишга интилиш бўлган. Асосий қисми пахта масаласига бағишланган ўзбек совет газеталарининг ҳар сонида у ёки бу колхоз, у ёки бу корхона ҳам ўз ходимлари ўртасида мусобақа ўтказаётгани, ҳам қайсидир бошқа турдош ташкилотни мусобақага чорлаётганига доир хабарларни кўриш мумкин.

    «Қизил Ўзбекистон»нинг 1932 йил 20 апрель сонида эълон қилинган «Қорадарё Оқдарё районини мусобақага чақирди» хабари бунга бир далил. «Қорадарё райони Сталин юришига қўшилди. Юришнинг шартлари — ерларни камида уч маротаба ҳайдаш, ўз вақтида экиб битириш, пахталарни ўз вақтида суғориб туриш, колхозларни ташкилий-хўжалик томондан мустаҳкамлаш, 32 йил пахта планини ортииғи билан бажаришдир. Ўша шартлар билан Оқдарё районини мусобақага чақирамиз», — дейилади Қорадарё тумани раҳбарлари имзоси билан эълон қилинган хабарда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Бундан 90 йил аввал (умуман олганда, то 1991 йил 1 сентябрга қадар) «боримиз ҳам, йўғимиз ҳам партия» эди; Коммунистик партия сафига қўшилиш бир азоб, айни вақтда, аъзоликдан маҳрум бўлиш бунинг тамоман тескариси. Мисол учун, партия ва Комсомолга 1920 йилдан буён аъзо ҳисобланган Нурмат Юсупов «партияга киришда ижтимоий келиб чиқишини кустар (ҳунарманд) — камбағал деб яширгани, текширилганда унинг отаси илгари бўлис (қишлоқ ҳокими) бўлганлиги, инқилобдан кейин баққолчилик қилгани, Юсупов комсомолга киргандан кейин ўзининг савдогар акаси билан бирга турганлиги, шунинг билан бирга отаси билан алоқада экани», шу билан «партияни алдашга уринганлиги аниқланган».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Ёки бўлмаса, Ўзкомпартия Марказқўми томонидан Чироқчи районига вакил қилиб юборилган Василий Голсов «пахта йиғим-терим кампаниясидан қочиб келган». Юқорида келтирилган сабабларга кўра, Юсупов ҳам, Голсов ҳам партия сафидан чиқарилган. Шу билан уларнинг сиёсий карерасига ҳам нуқта қўйилган, дейиш мумкин.

    60 йил аввал. 20 апрель, жума

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сони муқовасида берилган СССР етакчиси Никита Хрушчёвнинг Куба бош вазири Фидел Кастрога йўллаган хати эътиборни тортади: «Куба революциясининг муқаддас ғалабаларига қасд қилган чет эл малайлари — контрреволюционерларнинг босқинчи шайкаларини Куба халқи ва унинг қуролли кучлари қақшатқич суръатда тор-мор келтирганлигига бир йил тўлганлиги муносабати билан Сиздан ва Сиз орқали Кубанинг бутун қаҳрамон халқидан Совет Иттифоқи халқларининг қизғин табригини ҳамда эркин ва мустақил Кубани қуришда янги муваффақиятлар тилаб билдирган истакларини қабул қилишингизни сўрайман».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Юқоридаги хатдаги «чет эл малайлари» совет жамоатчилиги назарида аслида кимнинг малайлари? Албатта, Американинг — у вақтда яна ким ҳам бўларди? Газетанинг худди шу сонида «чет мамлакатга турист бўлиб саёҳатга борган вақтларида СССРдан чиқиб кетишга қарор қилиб, Америка разведкасининг қўлига тушиб қолган», аммо кейинчалик «СССРга қайтишга қарор қилган» икки кишининг иқрорномаларига бағишланган матбуот анжумани тафсилотлари берилган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг аввалги сонларидан бирида Тошкентдаги 2-тери касалликлари диспансери бош врачи Восиқ Муҳамедовнинг «ярамас хулқ-атвори очиб ташланган эди». 20 апрель куни эса газетада врачнинг қизи — Масъуда Муҳамедованинг хати эълон қилинган. «Ҳозир мен Тошкент шаҳридаги 90-мактабнинг 10-синфида ўқияпман. Отам бош врач бўлиб ишлайдиган диспансер мактабимиз яқинида. Эҳтимол, мен бу бемеҳр, тош юрак киши билан ҳар куни учрашарман. Аммо юқорида баён қилинган воқеалар туфайли мен уни танимайман. Шу вақтгача у менга ёрдам ҳам бермаган. Шунинг учун ҳам мен уни ‘ота’ дейишдан ҳазар қиламан», дейилади хатда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Дарвоқе, қизиқ эълон:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 20 апрель, душанба

    «Тошкент оқшоми»нинг 1992 йил 20 апрель сонида шаҳар ҳокимининг Тошкентдаги айрим кўчалар, мактаблар, маданият ва истиролҳат боғлари, метро бекатларини қайта номлаш ва ёдгорлик лавҳаларини ўрнатиш тўғрисидаги қарори баёни эълон қилинган. Унга кўра Усмон Юсупов кўчаси Мухтор Авезов деб, «Улуғбек» метро станциясининг номи «Минор» деб, «50 лет СССР» метро бекати номи эса «Улуғбек» деб ўзгартирилган. Шу вақтгача расмий номлари русча бўлган метро бекатларининг бари ўзбекчалаштирилган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Тошкент жамоат транспортида эса инновация — автобуслардан бири кўчма ошхонага айлантирилган. «Бунинг учун махус автобус ва икки нафар ошпаз ажратилди. Ошпазнинг бири ҳайдовчилик вазифасини ҳам ўтайди», деб ёзади «Тошкент оқшоми». Бош ошпаз ва ҳайдовчи Нурмуҳаммад Турсуновнинг айтишича, «ҳозирги вақтда шаҳар ошхоналари шанба ва якшанба кунлари тўлиқ ишламайдиган одат чиқарган. Овқатланиш жиддий муаммо бўлиб қолганлигини ҳисобга олиб, биз ҳар куни миллий таомлар билан корхонамиз ҳайдовчиларининнг хизматида бўламиз».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Янги замоннинг янги банклари — уларнинг аксарияти ўз асосчисининг номи билан аталади (масалан, Тошкентда Анвар Тилланазаров асос солган банкнинг номи «Анвар-банк»). Бошқа томондан, ушбу хабар яширин реклама материалга яхши бир мисол ҳам — материал «Анвар-банк»нинг эҳсонлари ҳақидаги маълумотларга тўла, лекин унинг бирор жойида бу реклама, тижорат материали экани кўрсатилмаган. Бунинг ҳам изоҳи оддий — у вақтда ҳали бундай талаб ҳам бўлмаган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 20 апрель сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Кобулда Афғонистон вице-президенти Абдураҳим Хатеф мувақққат президент этиб тайинланган ва, айтишларича, «шаҳарда, умуман олганда, осойишта вазият сақлаб турилибди». Озарбайжонга 1969—1982 йилларда 13 йил раҳбарлик қилган Гейдар Алиев яна Озарбайжон раҳбари бўлиш арафасида — унинг номзоди мамлакат президентлигига кўрсатилган. «Жамоатчилик фикрини ўрганиш бўйича ўтказилган сўнгги сўровларга биноан, у Озарбайжон сиёсий арбоблари орасида энг юқори нуфузга эгадир».

    “Toshkent oqshomi” gazetasining 1992-yil 20-aprel sonidan lavha

    “Toshkent oqshomi” gazetasining 1992-yil 20-aprel sonidan lavha

    Мавзуга доир:

    • Сурияда байрам, тасаввурларни кунпая-кун қилган Турсунойлар, талабалар сони бўйича Германиядан, врачлар сони бўйича АҚШдан ўзиб кетган Ўзбекистон. Ўзбек матбуоти 19 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Машинада Маккага борган наманганликлар, Фаластин масаласига муносабат, мухолифатчини раҳбарликка тайинлаган Ислом Каримов. Ўзбек матбуоти 18 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Мингбулоқда ишлатилган танклар, Тошкент трамвайида бомба олиб юрганга 20 сўм жарима, «Ерда жаннат барпо этган зот»нинг юбилейи. Ўзбек матбуоти 17 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    20.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   43624
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.