• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Алексей Навальний фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топилиб, 9 йиллик колонияга ҳукм қилинди

    Москванинг Лефортово суди 22 март куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийни фирибгарлик ишида айбдор деб топди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Навальний фирибгарлик содир этди, яъни алдов йўли билан ўзганинг мулкига эга чиқди», — дейди судья Маргарита Котова.

    Шунингдек, суд Алексей Навальнийни судьяни ҳақорат қилишда ҳам айбдор деб топган. «Навальний судга очиқдан очиқ ҳурматсизлик кўрсатадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширди», — дейди у.

    Владимир вилоятининг Покров шаҳридаги колонияда ўтказилган кўчма суд йиғилишида Навальнийга нисбатан ҳукм эълон қилинди: у тўққиз йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилинди, шунингдек, 1,2 миллион рубль (11,4 минг доллар) миқдорида жаримага тортилди.

    Аввалроқ, мунозаралар давомида давлат айбловчиси Навальнийни 13 йиллик колонияга ҳукм қилиш ва 1,2 миллион рубль миқдорида жаримага тортишни сўраган эди.

    Навальнийга нисбатан фирибгарлик иши 2020 йилнинг охирида очилган. Тергов қўмитасининг маълум қилишича, Навальний турли фондларга, жумладан Коррупцияга қарши курашиш фондига ўтказилган 588 миллион рублнинг 356 миллионини шахсий мақсадларда сарфлаган. Судга ҳурматсизлик иши эса Навальний устидан уни фахрийга туҳмат қилишда айблаб ўтказилган бошқа суддан кейин пайдо бўлди. Ушбу суд 2021 йилнинг май ойи охирида бўлиб ўтган ўшади. Икки иш кейинроқ бирлаштирилган.

    Маълумот учун, мухолифатчи Алексей Навальний 2021 йилнинг 17 январь куни Россияга Германиядан қайтиб келди, у ерда қарийб беш ой давомида бўлиб, «Новичок» билан заҳарланганидан кейин даволанди. Тарафдорлари уни кутиб олиш учун Внуково аэропортига келди. У ерда оммавий ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, Навальний ўтирган самолёт эса Шереметьевога қайта йўналтирилди. Қўнганидан кейин сиёсатчи қўлга олинди — «Ив Роше» иши бўйича шартли маҳкум мажбуриятларини бузганлиги учун.

    18 январь куни Навальний қамаб қўйилди, суд эса тўғридан-тўғри полиция бўлимида ўтказилди. 19 январь куни Навальний томонидан ташкил қилинган Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмни эълон қилди. У 100 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, ижтимоий тармоқлар эса шу мавзудаги мемларга тўлиб кетди. Ҳукумат унинг қаср эмас, апарт-меҳмонхона эканлигини ва унга Путин эмас, балки унинг дўсти Аркадий Ротенберг эгалик қилишини маълум қилди.

    Навальнийнинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб оммавий норозилик акцияларини уюштирди. 23 январь куни тўрт мингдан ортиқ, 31 январь куни беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Кўп йиллардан буён бунақаси бўлмаганди. Федерал телеканаллар «хушмуомала полициячилар» ҳақида ҳикоя қилди, аслида эса улар намойишчиларга қарши дубинка, электрошокер ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган эди (Кремль буни провокацияга жавоб деб атади).

    Акциялардан кейин камида 40 та жиноят иши қўзғатилди. Навальнийнинг сафдошлари Любов Собол ва Кира Ярмиш, шунингдек, сиёсатчининг укаси Олег митингда коронавирусга қарши чораларни бузганлик учун уй қамоғига ҳукм қилинди. Навальнийнинг яна бир сафдоши Леонид Волков ўсмирларни кўча акцияларига жалб қилганлик учун қидирувга берилди.

    Москванинг Симонов туманлараро суди 2 февралда Навальнийни «Ив Роше» иши бўйича айбдор деб топиб, унинг жазони колонияда ўташи ҳақида қарор чиқарганди. Москва шаҳар суди 20 февралда қарорни қонуний деб топди ва суд ҳукми кучга кирди.

    Навальний ўша ҳукм бўйича колонияда 2,5 йиллик жазони ўтамоқда. 2022 йилнинг январида у террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилди.

    Мавзуга доир: «ФХХдан ҳам, кимёвий қуролдан ҳам, Путиндан ҳам қўрқмайман. Жиноий иш қўзғашда давом этаверинг, мен барибир жим бўлмайман». Алексей Навальний ўзига қарши очилган янги иш бўйича судда нутқ сўзлади

    22.03.2022, 15:30   Изоҳ (0)   18663
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Киевдаги савдо марказига ракета ташланди. Россия кемалари денгиздан Одессага ўт очди. Таслим бўлмаган украиналиклар ҳатто туғилган кун нишонламоқда. Урушнинг 26-ку...

    22.03.2022, 13:09

    Байден Европада АҚШнинг биологик қуроли йўқлигига кафолат берди

    22.03.2022, 12:11

    БМТ Украинадаги урушда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг сони 925 нафарга етганини маълум қилди

    22.03.2022, 11:18

    Зеленский Украина Россия билан Қрим ва Донбасс масаласини муҳокама қилиш шартини айтди

    22.03.2022, 10:18

    Россияда Facebook ва Instagram «экстремистик ташкилотлар» деб эълон қилинди

    22.03.2022, 09:32

    Хитойда бортида 132 нафар одам бўлган Boeing ҳалокатга учради. Ҳодисадан кейин China Eastern компанияси Boeing 737-800 самолётларидан фойдаланишни тўхтатди

    22.03.2022, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.