Президент Жо Байден Европада АҚШнинг биологик қуроллари мавжудлиги тўғрисидаги тахминларни рад этди. Бу ҳақда у бизнес вакиллари билан учрашувда маълум қилган.
«Американинг биологик, шунингдек, Европада кимёвий қуроллари борлиги тўғрисидаги баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Мен бунга кафолат бераман», — дейди Байден.
6 март куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинада биологик қурол компонентлари яратилаётгани айтилган ҳужжатларни эълон қилганди. Идора расмий вакили генерал майор Игорь Конашенковнинг сўзларига кўра, шундан сўнг «Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча биолабораторияларга хавфли патогенлар сақланадиган захираларини зудлик билан йўқ қилиш бўйича кўрсатма юборган».
16 март куни Россия президенти Владимир Путин Украинада бевосита Россия чегараси яқинида биологик қурол компонентлари яратилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Пентагон раҳбарлиги ва молиявий кўмагида ўнлаб лабораториялар тармоғи «ҳарбий-биологик дастурлар, жумладан, коронавирус, Сибир куйдиргиси, Африка чўчқа ўлати ва бошқа ҳалокатли касалликлар намуналари билан тажрибалар ўтказган».
АҚШ давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Сенатдаги эшитувда Украинада биологик тадқиқот объектлари бўлганини тасдиқлаган. У мазкур тадқиқотлар ҳақида ҳеч қандай батафсил маълумотларни келтирмаган. Пентагон ва Оқ уй эса бу маълумотларни рад этган. БМТ Украинада ишлаган ЖССТ ходимларининг бундай тадқиқотлардан хабари йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)