Тухум, кефир ва карам қўшилган мазали запеканкадан татиб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:
- карам – 500 грамм;
- сабзи – 1 дона;
- тухум – 3 дона;
- кефир – 130 мл;
- ун – 50 грамм;
- крахмал, қабартма – 0,5 чой қошиқ;
- пишлоқ – 100 грамм;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Карам майда тўғралади ва туз билан аралаштирилади. Кўк пиёз ва сабзи ҳам майда тўғралади.
- Тухум, кефир ва зираворлар аралаштирилади. Крахмал ва қабартма ҳам массага қўшилади.
- Карам пиёз ва сабзи билан аралаштирилади.
- Қолипга ёғ суртилади ва ун сепилади. Сабзавотлар солинади ва устидан тухумли аралашма қуйилади.
- 190 даража печда 30 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлишидан 5 дақиқа олдин қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
Изоҳ (0)