Ушбу тортни тайёрлаш учун бор-йўғи 4 та маҳсулот керак бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- мева шарбати – 1 литр;
- шакар – 200 грамм;
- манний ёрмаси – 8 ош қошиқ;
- печенье – 700 грамм.
- Шарбат, шакар ва манний ёрмаси аралаштирилади ва қуюқлашгунча қайнатилади.
- Аралашма 3-4 соатга музлаткичга қўйилади.
- Совутилган масса 2-3 дақиқа давомида силлиқ бўлгунча миксер қилинади.
- Тўртбурчак қолипга плёнка солинади. Майдаланган печенье жойлаштирилиб, устидан ёрмадан тайёрланган крем суртилади.
- Маҳсулот тугагунга қадар жараён давом эттирилади.
- Торт банан ёки шоколадлар билан таъбга кўра безатилади ва 6-8 соат давомида музлаткичда қолдирилади.
Изоҳ (0)