Пишлоқ, гўшт, пиёз ҳамда қўзиқорин биргаликда ажойиб таъмни ҳосил қилиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти – 700 грамм;
- пиёз – 1 дона;
- қўзиқорин – 300 грамм;
- ўсимлик ёғи – 4 ош қошиқ;
- майонез – 2-3 ош қошиқ;
- пишлоқ – 150 грамм;
- туз ва зираворлар.
- Мол гўшти майда, пиёз паррак, қўзиқоринлар эса иккига бўлиб тўғралади.
- Гўштга туз ва зираворлар сепилади. 10-15 дақиқага қолдирилади.
- Ёғнинг ярми товада қиздирилади. Гўштнинг ҳар икки томони қизаргунча қовуриб олинади.
- Кейин пиёз алоҳида қовуриб олинади ва гўшт, қўзиқорин билан биргаликда қолипга солинади. Устидан майонез қуйилади. 45-50 дақиқага 180 даража печга қўйилади.
- Тайёр бўлгач, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади ва яна 5-7 дақиқага печга қўйилади.
Изоҳ (0)