Кўпчиликка болаликдан таниш бўлган творогли печеньеларни тайёрлаш жуда оддий. Мазали ва юмшоқ ширинликни, албатта, тайёрлаб кўришингизни тавсия қиламиз.
Керакли маҳсулотлар:
- творог – 300 грамм;
- сариёғ – 150 грамм;
- ун – 230 грамм;
- қабартма – 1/2 чой қошиқ;
- шакар – 150 грамм;
- туз, ваниль.
- Творог сариёғ билан санчқи ёрдамида яхшилаб майдаланади.
- Ун, қабартма ва туз аралаштирилади.
- Творог билан ун аралашмаси қўшилиб, хамир қорилади.
- Хамир музлаткичда 20-30 дақиқага қолдирилади.
- Сўнгра хамир юпқа қилиб ёйилади.
- Стакан ёрдамида хамирдан бир нечта думалоқ шакл кесиб олинади.
- Шакар ва ваниль аралаштирилади ва хамир бир томони шакарли аралашмага ботириб олинади. Шакарли қисми ичкарига қаратиб, икки букланади.
- Бу сафар шакар уст қисмида қолиши учун учбурчак шаклида букланади ва бир томони шакарга ботирилади.
- Қолган хамир ҳам худди шу тарзда тайёрланади.
- Қолипга шакарли томони юқорига қаратиб териб чиқилади.
- 180 даража печда 20 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)