Самарқанд вилояти прокурори ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоятга айни кунга қадар Наманган вилояти прокурори сифатида ишлаб келган Жаҳонгир Ҳатамов тайинланган.
Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилоятида 2020 йилнинг октябрь ойидан бери ишлаб келаётганди. Вилоятнинг собиқ прокурори Равшан Машарипов эса Самарқандга 2020 йилнинг октябрь ойида тайинланганди.
Аввалроқ Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи сифатида ишлаб келган Шавкат Раҳмонов Наманган вилоят ИИБга раҳбар этиб тайинлангани, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов эса Самарқанд вилоят ИИБнинг янги раҳбари сифатида иш бошлагани хабар берилганди.
Изоҳ (0)