Витаминга бой маҳсулотлар ёрдамида мазали запеканка тайёрлаб кўришни тавсия қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • булғори қалампири – 1 дона;
  • колбаса – 300 грамм;
  • пиёз – 1 дона;
  • брокколи – 400 грамм;
  • ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
  • пишлоқ – 150 грамм;
  • тухум – 7-8 дона;
  • сут – 160 мл;
  • кўкат, саримсоқ, райҳон, туз, қалампир.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Булғори қалампири ўртача, пиёз майда, помидор паррак қилиб тўғралади.
  2. Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Пиёз 2-3 дақиқа давомида қовурилади. Колбаса ва қалампир қўшилиб, 4-5 дақиқа давомида пиширилади.
  3. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади. Брокколи запеканка қолипига солинади. Устидан 100 грамм пишлоқ ва помидор қўшилади.
  4. Тухум, сут, кўкат, райҳон, туз ва қалампир яхшилаб аралаштирилади. Помидор устидан тухумли ҳамда колбасали аралашма қўшилади.
  5. Қолип юзаси фольга билан ёпилади, 25-30 дақиқа давомида 180 даражада печда пиширилади. Сўнгра фольга қоғози олиб ташланади ва яна 5-10 дақиқага печда қолдирилади.

Ёқимли иштаҳа!