Лимон таъми билан бойитилган тартдан татиб кўришни тавсия этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
Хамир учун:
- ун – 500 грамм;
- шакар упаси – 140 грамм;
- сариёғ – 250 грамм;
- тухум сариғи – 4 дона;
- туз.
- лимон – 2-3 дона;
- шакар – 140 грамм;
- тухум – 5 дона;
- қаймоқ – 150 мл.
- Ун элакдан ўтказилади, шакар ва туз билан аралаштирилади. Сариёғ ун билан уваланади.
- Устидан тухум сариғи қўшилиб, юмшоқ хамир қорилади ва 30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Лимонни қобиғи қирғичдан ўтказилади, шарбати сиқиб олинади.
- Лимон шарбати, шакар, тухум ва қаймоқ яхшилаб кўпиртирилади. Аралашма элакдан ўтказилади.
- Хамир 2-3 миллиметр қалинликда думалоқ шаклда ёйилади. Қолипга солиниб, чет қисмлари кесиб чиқилади.
- Хамир санчқи ёрдамида бир неча жойидан тешилиб, 30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Печ 160 даражага қиздирилади. Хамир устига фольга қоғоз қўйилиб, юзасига қуруқ гуруч ёки ловия қўйилади.
- 10 дақиқадан кейин фольга олиб ташланади ва жигарранг бўлгунга қадар 20 дақиқага қўйилади.
- Печдан олинган тарт юзасига начинка қуйилади ва начинка қуюқлашгунча 30-40 дақиқага яна печга қўйилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал тўлиқ совитилади.
Изоҳ (0)