Ҳам чиройли кўринишга, ҳам мазали таъмга эга тортни тайёрлаб кўришни тавсия этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- банан – 3 дона;
- ёнғоқ – 120 грамм;
- ун – 190 грамм;
- қабартма – 2 чой қошиқ;
- тухум – 2 дона;
- сариёғ – 300 грамм;
- шакар – 200 грамм;
- қаймоқ – 4 ош қошиқ;
- ваниль – 1 чой қошиқ;
- қаймоқли пишлоқ – 400 грамм;
- қуюлтирилган сут – 270 грамм.
- Банан санчқи ёрдамида пюре қилинади. Ёнғоқлар ҳам майдаланади.
- Ун қабартма билан биргаликда элакдан ўтказилади ва туз билан аралаштирилади. Тухум сариғи оқидан ажратиб олинади.
- 100 грамм сариёғ ва шакар миксер билан аралаштирилади. Тухум сариғи ва қаймоқ қўшиб, яна аралаштирилади.
- Ёғ массасига қуруқ маҳсулотлардан ун, банан, ёнғоқнинг ярми ва ваниль экстракти қўшилади.
- Тухум оқлари миксер қилинади ва эҳтиёткорлик билан хамирга солинади. Сўнгра икки қолипга қуйилади.
- Бисквитлар 30-40 дақиқа давомида 175 даража печда пиширилади. Сўнгра улар иккитадан тенг бўлакка бўлинади.
- Қаймоқли пишлоқ қуюлтирилган сут билан силлиқ бўлгунча кўпиртирилади. 200 грамм сариёғ ҳам миксер билан алоҳида идишда аралаштирилади.
- Сўнгра масса пишлоқли аралашмага қўшилади. Тайёр бўлган крем бисквитлар орасига суртилади ва 5-6 соатга музлаткичга қўйилади.
- Бисквитлар тайёр бўлгач крем, ёнғоқ ва банан билан тортга безак берилади.
Изоҳ (0)