Қийма, пишлоқ ва тухумнинг уйғунликдаги таъми, албатта, татиб кўришга арзийди.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз – 1 дона;
- пишлоқ – 100 грамм;
- қийма – 350 грамм;
- тухум – 5 дона;
- сут – 5 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи – 2 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Пиёз блендерда майдаланиб, пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
- Қийма пиёз, пишлоқ, туз ва мурч билан аралаштирилади.
- Ҳар бир тухум бир қошиқ сут ва туз билан аралаштирилади. Товага қуйилади ва пишгунча аралаштирилмасдан қовурилади. Худди шу тарзда қолган тухумлар ҳам пиширилади.
- Қийма 5 қисмга бўлиниб, тухумли қуймоқ устига қўйилади ва рулет шаклида ўралади.
- Қуймоқлар ёғланган қолипга солиниб, печда 180 даражада 30 дақиқа давомида пиширилади.
Мавзуга доир:
- Лаваш хамиридан ўз қўлингиз билан шаурма тайёрлаб кўринг
- Брокколи қўшилган қизил балиқли запеканка рецепти
- Тушлик учун ажойиб танлов бўла оладиган пиёзли пирог рецепти
- Туршак қўшиб пишириладиган творогли запеканка рецепти
- Кўкатлар қўшиб тайёрланадиган пишлоқли бутерброд
- Карам ва кўкатлардан ёқимли қуймоқлар тайёрлаймиз
Изоҳ (0)