Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Uzbekistan Airways’нинг 24 декабрь куни Тошкентдан учадиган самолёти қуюқ туман туфайли Андижонга қўнмайдиган бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум қилинишича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётганлиги (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан фақатгина 24 декабрь куни HY091/Тошкент—Андижон авиақатнови Тошкент—Фарғона муқобил йўналиши бўйича амалга оширилади. HY092/Андижон—Тошкент қатнови эса Фарғона шаҳридан амалга оширилади.

Шунингдек, қатнов вақтига ҳам ўзгартириш киритилган. HY-091 қатновининг жўнаб кетиш вақти соат 14:00 га, HY-092 қатновининг жўнаб кетиш вақти эса соат 16:00 га ўзгартирилган.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Андижон ва Фарғона аэропортлари ўртасида трансфер ҳаракат ташкил этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?