«Ўзгидромет» Қамчиқ довони йўлида яхвонлик ва қор уюмлари юзага келиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, 26—27 декабрда А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда.
Шу сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Изоҳ (0)