• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кобулда тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган АҚШ дронининг ҳужумида ҳеч қандай қонунбузарлик аниқланмади — Пентагон

    Август ойида Кобулда 10 нафар тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлган АҚШ дронининг ҳужуми жиноий бепарволик туфайли эмас, балки қатор хатолар туфайли содир бўлган. Бу ҳақда АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари бош инспектори Самид Саидга таяниб, Reuters хабар берди.

    Фото: Yandex

    Фото: Yandex

    Агентлик маълумотларига кўра, Ҳарбий ҳаво кучлари бош инспектори томонидан олиб борилган текширув шуни кўрсатдики, зарба йўллашдаги хатолар, маълум нуқтаи назарларни қўллаб-қувватловчи маълумотлар талқини ва алоқа узилишлари билан боғлиқ.

    «Бу ачинарли хатолик бўлган. Мен жавобгарлик эҳтимолини истисно қилмадим, аммо бу савол қўмондон учун. Бизнинг даражамизда мен қонунлар ва уруш қоидаларининг бузилишини топмадим», — деди Саид.

    Инспекторнинг сўзларига кўра, у маълумотлар ва видеоёзувларни ўрганиш давомида дрон зарбаси тушишидан, тахминан, икки дақиқа олдин яқин атрофда бир бола борлиги ҳақида далил топди. Бироқ у боланинг борлигини воқеадан сўнг видеони кўраётганда пайқаганини, ҳодиса вақтида уни илғаш мушкул эканини қўшимча қилди.

    Агентликнинг таъкидлашича, идора «зарбадаги ноаниқликлар», шунингдек, «хабар беришда тинч аҳолининг ўлимига олиб келган хатоликлар ва алоқа узилиши»ни тан олди.

    Ҳодиса қурбонлардан бири ишлаган Nutrition and Education International ташкилотининг асосчиси ва президенти Стивен Квоннинг айтишича, тергов «жуда ҳафсалани пир қиладиган ва қониқарсиз» олиб борилган.

    «Бош инспекторнинг айтишича, хатога йўл қўйилган, аммо ҳеч ким нотўғри иш қилмаган,  мен эса қандай қилиб бундай бўлиши мумкинлигидан фақат ҳайратдаман», — деди Квон.

    29 август куни АҚШ ҳарбийлари Кобулда гўёки «Вилояти Хуросон» — ИШИДнинг Афғонистондаги бўлинмаси террорчиларига тегишли машинани портлатгани ҳақида эълон қилганди. Ҳарбийлар МQ-9 Reaper учувчисиз учар қурилмаси билан портлатилган машина ҳайдовчисининг шахсини аниқлай олмаганини айтган. Уларнинг маълумотларига кўра, портлаш пайтида ҳайдовчидан ташқари машина ёнидаги уч бола ҳам ҳалок бўлган.

    Кейинроқ The New York Times ва The Washington Post журналистлари улар қурбоннинг шахсини аниқлаганини даъво қилди. Маълум бўлишича, марҳум 43 ёшли электротехника муҳандиси Замарай Аҳмадий бўлиб, у 2006 йилдан бери Афғонистондаги очларга ёрдам бериб келаётган Калифорниянинг Nutrition and Education International (NEI) хайрия ташкилотида ишлаган.

    Аҳмадийнинг машинасига қилинган ҳужумни асослаш учун далиллардан бири шуки, у ишхонасида яна уч киши билан бирга машинасига таркиби тушунарсиз юкларни ортган ва бу Америка дрони томонидан ёзиб олинган. Бироқ Аҳмадийнинг ҳамкасблари бу портловчи моддалар эмас, балки сув билан тўлдирилган учта пластик бак эканини таъкидламоқда: у ишхонадан уйига сув олиб кетаётган эди.

    Шундан сўнг Америка қўмондонлиги вакиллари журналистларга ҳодиса юзасидан ички тергов бошланганини айтди.

    Мавзуга доир:

    • Кобулдаги терактдан кейин АҚШ хавфли террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берганди. Журналистлар суриштирувига кўра террорчи эмас, сув ташиётган ишчи ўлдирилган бўлиши мумкин
    • Кобул аэропорти ракета билан ўққа тутилди, уларнинг барчаси уриб туширилди
    • Кобул аэропорти яқинида иккита портлаш юз берди. 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. ИШИД теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Жо Байден террорчиларга зарба беришни буюрди

    04.11.2021, 19:20   Изоҳ (0)   15821
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция президенти Ангела Меркелни Фахрий легион ордени билан тақдирлади

    04.11.2021, 18:34

    Россия Афғонистон Миллий қаршилик фронтини афғонлараро низо қўзғатмасликка чақирди

    04.11.2021, 16:23

    Жанубий Корея Ким Чен Иннинг Кореялараро уруш тугагани ҳақидаги декларацияни тилга олишини юқори баҳолади

    04.11.2021, 15:05

    Туркияда Twitter’га Эрдўғон ҳақида «ўлим» хештеги билан жойланган постлар туфайли 30 кишига нисбатан жиноий иш очилди

    04.11.2021, 14:54

    Япония бош вазири бир вақтнинг ўзида иккита лавозимда ишлашга қарор қилди

    04.11.2021, 14:09

    Қирғизистон «Толибон» ҳукуматини тан олишга ҳали тайёр эмаслигини билдирди

    04.11.2021, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55

    Эрон Исроилни “экологик жиноят”да айблади

    Дунё | 13 июл, 23:40

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.