Пишлоқ таъмли қарсилдоқ нон таёқчаларини болажонлар севиб истеъмол қилиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- пишлоқ – 100 грамм;
- сариёғ – 100 грамм;
- ун – 120 грамм;
- тухум – 1 дона;
- туз ва кунжут.
- Печ аввалдан 170 даражада қиздирилади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, сариёғ катта бўлакларга бўлинади.
- Ун, пишлоқ, сариёғ, тухум ва туз аралаштирилиб, юмшоқ хамир қорилади.
- Хамир юпқа ёйилиб, узун лента шаклида кесиб чиқилади ва ҳар бир хамир бўлаги рулет шаклида айлантирилади.
- Ҳосил бўлган таёқчалар устига кунжут сепилади.
- Печда тахминан 20 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)