Ушбу ширинликни нафақат чойга солиб ичиш, балки сариёғли нон билан қўшиб ейиш ҳам мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- беҳи — 1 кг;
- сув — 200 мл;
- лимон — 1 дона;
- шакар — 1 кг.
- Беҳини унча катта бўлмаган бўлакларга бўлиб чиқинг.
- Сув солиб юмшамагунича 15-20 дақиқа қайнатинг.
- Блендер билан масса ҳолига келтиринг.
- Лимон шарбати, шакар қўшиб доимий равишда аралаштириб туринг.
- Яна бир марта қайнатиб олинг.
- Тайёр бўлган жемни стерилланган банкаларга солиб чиқинг.
- Қопқоғини ёпинг, ўраб қўйинг.
- Совиганидан кейин салқин жойда сақланг.
Изоҳ (0)