Ушбу егулик нафақат катталар, балки болалар учун ҳам севимли бўлишига шубҳа йўқ.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум — 3-4 дона;
- помидор — 2 дона;
- бодринг — 1 дона;
- нон — 6 бўлак;
- майонез;
- пишлоқ;
- колбаса;
- салат барги.
- Қайнатилган тухумни бўлакларга бўлинг.
- Помидор ва бодрингни ҳам тўғранг.
- Нонни ёғ солинмаган товада қовуриб олинг.
- Ноннинг бир бўлагига майонез суртинг.
- Пишлоқ бўлаги устидан тухум кейин колбаса, помидор, бодринг ва кўкатлар қўйиб чиқинг.
- Яна бир бошқа нон бўлагининг бир тарафига майонез суртинг, кўкат қўйинг.
- Иккинчи томонига ҳам майонез суртинг.
- Юқоридаги сингари маҳсулотларни териб чиқинг.
- Устини учинчи майонез суртилган нон бўлаги билан ёпинг.
- Худди шу кетма-кетликда сендвич тайёрланг.
- Иккаласини бирлаштириб, учбурчак шаклда кесинг.
- Маҳсулотлар тўкилиб кетмаслиги учун чўпли сих билан маҳкамланг.
Изоҳ (0)