Мол гўшти ва сабзавотларга бой венгерча шўрва инсон саломатлиги учун жуда ҳам фойдали.
Керакли маҳсулотлар:
- мол гўшти – 800-900 грамм;
- ун – 2 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи – 3-4 ош қошиқ;
- пиёз – 2 дона;
- саримсоқ – 3-4 бўлак;
- томат пастаси – 2 ош қошиқ;
- дафна барги – 2 дона;
- сув – 2 500 мл;
- картошка – 4-5 дона;
- сабзи – 2-3 дона;
- булғори қалампири – 2 дона;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Мол гўшти бўлакларга бўлинади. Ун бир чой қошиқ туз ва мурч билан аралаштирилади. Сўнгра гўшт устидан сепилади.
- Товада ёғ қиздирилиб, гўшт қизаргунга қадар пиширилади.
- Сўнгра гўшт алоҳида идишга олиниб, товада тўғралган пиёз ва селдер 5-7 дақиқа давомида қовурилади. Устидан тўғралган саримсоқ қўшилади.
- Гўшт, қалампир кукуни, зира, томат пастаси ва дафна барги қозонга солиниб, устидан сув қуйилади.
- Тахминан бир ярим соат давомида қопқоғи ёпилган ҳолатда қайнатилади.
- Қовурилган пиёз, картошка, сабзи ва булғори қалампири бўлакларга бўлиниб, бульонга солинади.
- Сабзавотлар юмшоқ пишиши учун яна 20-25 дақиқа қайнатилади. Тайёр бўлишига 5 дақиқа қолган туз ва зираворлар сепилади.
- Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар қўшилади.
Изоҳ (0)