• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Қатар аёлларига ҳуқуқларини қайтариб берган биринчи хоним — шайх Моза ҳикояси

    Шарқ аёли деганда кўз ўнгимизга тўқ либосга бурканган, умр йўлдошининг итоатли сояси бўлиб юрадиган аёл келади. Аммо дунё ўзгаради, бир жойда турмайди. Шайх Моза эса бунга яққол мисол бўла олади. У шарқ аёлининг нуфузли шахс бўла олиши мумкинлигини исботлай олган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ушбу аёл шунчаки мода ихлосманди эмас, ўзига хос услубда кийинишнинг намунаси ҳам саналади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас, шайх Моза сиёсат ва бизнесда ҳам ўзини синаб кўрган ҳамда муваффақиятга эришган. Кийиниш борасида янгиликлардан чўчимайди, аммо шу билан бирга, образларидан анъаналарга содиқлиги уфуриб туради.

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Етти нафар фарзандли бўлишига қарамай, у ҳамон сарвқомат

    Нозик қадди-қоматига ҳавас қилса арзийдиган Шайх Мозанинг 7 нафар фарзанди борлигига ишониш қийин. У фарзандларининг барини 1995—2013 йиллар оралиғида дунёга келтирган. Хамад бин Калиф ал-Танининг иккинчи рафиқаси Мозани кўрганида Қатар аҳолиси ҳайратдан ёқа ушлаган. Унинг бошқа аёллардек ўраниб юрмаслиги, қоматига урғу берадиган либосларни кийиши барчани лол қолдирган. Қолаверса, аёл кишининг давлат ишларида фаоллиги, ҳамиша қабул ва иш билан боғлиқ тушликларда турмуш ўртоғи билан елкама-елка туриши ҳам фуқаролар учун янгилик бўлган.

    Биринчи таълим, кейин «оқ отдаги шаҳзода»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Шайх Моза болалигиданоқ қалби ва тафаккурига қулоқ солиб улғайган. Қатарнинг меросхўр шаҳзодаси унга турмуш қуришни таклиф қилганида у 18 ёшда бўлган. Аммо у оила қуришга қарор қилишдан аввал таълим олишни муҳим деб ҳисоблаган. Қатар университетида ўқиб, Америкада стаж ўтаганидан кейингина турмушга чиқишга розилик берган. Оила қурганидан кейин эса ўзини оиласига бағишлаган.

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Турмуш ўртоғи унинг эркини чекламаган

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1995 йилда Мозанинг умр йўлдоши Қатар амири бўлган. Бошқалардан фарқли ўлароқ, янги амир гўзал, жозибали ва ўзига ишончи юқори бўлган аёлини уйда олиб ўтирмаган. Хоним аввалига аёлларга хос хайрия, таълим ва гуманитар лойиҳалар билан шуғулланган. Аммо кейинчалик халқ орасида амирнинг ўқимишли аёли унга таъсир кўрсата бошлади, деган миш-мишлар тарқалган. «Кул ранг кардиналлик» унга юқори расмий лавозимларни эгаллаш, ЮНЕСКО махсус элчиси бўлиш, қолаверса, бошқа мамлакатларга таълим масаласи бўйича сафар қилиш имконини берган.

    Болаларни ўқитиш ва ночорларни даволаш

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Моза сиёсий ва молиявий масалаларни ҳал қилиш билан ҳам шуғулланган. У томонидан асос солинган Арабистон демократик фонди мустақил ОАВларни қўллаб-қувватлаган. Моза оилавий масалалар бўйича Олий кенгашга раҳбарлик қилади. У дунёнинг турли бурчакларидаги болаларнинг сифатли таълим олиши учун қўлидан келганча ҳаракат қилади. Бунинг учун у турли мамлакат лидерлари билан кўришади ҳамда таълим билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб боради. Бу билан чекланиб қолмасдан, қурби етмайдиган кишиларни даволаш учун миллионлаб маблағ сарфлайди.

    «Шарқ аёлларига озодлик!»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Мозанинг Қатарда пайдо бўлиши аёллар билан боғлиқ вазият, уларга бўлган муносабатнинг кескин даражада ўзгаришига сабаб бўлди. Нозик жинс вакиллари сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлди, машина бошқаришга рухсат берилди, шу билан бирга, кийиниш билан боғлиқ талаблар ҳам аввалгисидан фарқ қила бошлади. Соҳибжамол ва сарвқомат аёл бошқалардан фарқли равишда, аммо шу билан бирга, шарқона чегаралардан чиқмаган ҳолда кийиниши билан барчани ўзига маҳлиё қилган.

    Ҳижоб ўрнига либос ва турбан

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    2002 йилдан ҳижоб кийишни бас қилган Моза узун кўйлак ҳамда сочларини турбан остига яширган ҳолда кўриниш берган. Қоматига урғу бериб турадиган ўзига хос либос ҳамда бошидаги аксессуар ўзгача услубда кўринишига ҳисса қўшган.

    https://www.instagram.com/p/Bfv_8foBqjs/

    Қатарнинг амири сифатида маълум бўлган турмуш ўртоғи бунга қаршилик қилмаган. Расмий тадбирларда иштирок этиши, суратга тушишига изн берган.

    Ўжар, ақлли ва севимли

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Амирнинг уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашининг сабаби — ҳар доим ўз фикри ва позициясига эга бўлган аёлни севишида. Мозадан кейин мамлакатдаги бошқа аёллар ҳам кийиниш борасида ундан илҳомланган. Узун, аммо чиройли кўйлак кия бошлаган нозик жинс вакиллари у сингари турбандан фойдаланган.

    https://www.instagram.com/p/BlNyVuLg_59/

    Аммо Моза кўйлакнинг ўзи билан чекланмаган, катта камарли костюмлар, кофта ва шимлар, ҳатто кардиган билан мослаб жинси ҳам кия бошлаган. Дид ва услубни кийинишида умумлаштиришга муваффақ бўлган Моза образларини шахсан ўзи танлайди. Дунёга машҳур брендлардан кийинишни афзал биладиган хоним Valentino брендининг ашаддий мухлисларидан саналади.

    Халқининг қалбидан жой олган аёл

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Фото: Instagram / @mozabintnasser

    Аҳолининг Мозага бўлган севгиси ўзгача. У расмий учрашувлардаги аксарият суратларида жуда ҳам дилбар ва латофатли кўринади. Бошқа биринчи хонимлар даврасида ҳам башанглиги билан ажралиб туради. Қаддини қироллик оиласи вакилларига хос тик тутиши, баланд пошнаси ва юзида акс этган ўзига бўлган ишончи барчани жалб қилади.

    https://www.instagram.com/p/BoFTnwDAvhF/

    Моза эндиликда биринчи хоним эмас, бироқ ҳозирги мамлакат раҳбарининг волидаси ҳисобланади. 2013 йилда катта ўғли Тамим бин Ҳамад ат-Тани Килиан Қатарнинг янги амири бўлган. 27 нафар фарзанди бўлишига қарамай, собиқ амир мамлакатни Мозанинг ўғли бошқаришини истаган.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Дунёдаги энг бадавлат спортчиларнинг рафиқалари
    • Европанинг энг бадавлат маликалари (фото)
    • Энг қаттиққўл давлат раҳбарларининг рафиқалари қандай услубда кийинади? (фото)
    • Фото: Таниқли миллиардерларнинг рафиқалари (фото)

    15.09.2021, 14:54   Изоҳ (0)   62888
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қулоғини кесиб ташлаган Ван Гог, оч қолган Шуберт, ёлғизликда ўлим топган Рембрандт — қашшоқликда вафот этган буюк даҳолар (фото)

    10.09.2021, 15:46

    «Вақтим бўлмади ва фонд очишга қўрқдим». Шоҳрух Сардор Раҳимхон сабаб шоу-бизнесдан кетиб, нима сабабдан унинг лойиҳасида қолмаганини изоҳлади (видео)

    08.09.2021, 14:59

    Бэнксининг шредер ёрдамида майдаланган сурати яна сотувга қўйилади. Унинг нархи 4 баробарга ошган

    05.09.2021, 19:59

    Фатҳулла Маъсудовдан Дилбар Икромовагача: марҳум ижодкорларнинг яқинларига давлат мукофотлари топширилди (фото)

    02.09.2021, 17:53

    Эрмитаж Да Винчи, Ван Гог ва Моне картиналарининг NFT-нусхаларини аукционга қўйди

    02.09.2021, 09:45

    Зулайҳо Бойхонова Мустақиллик байрами тадбирида шифокорлар ҳақида қўшиқ куйлади (видео)

    31.08.2021, 22:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.