• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Спутник V» дельта штаммга мослаштирилди, АҚШда оммавий қайта эмланиш бошланади. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 209 315 544 кишига етган. 4 393 059 киши вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (37,1 миллион), Ҳиндистон (32,3 миллион), Бразилия (20,4 миллион), Франция (6,6 миллион) ва Россия (6,5 миллион) етакчилик қилмоқда.

    Жанубий Корея

    Жанубий Корея
    Фото: EPA

    Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея номидаги маркази коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг дельта штаммига мослаштирилган версиясини ишлаб чиқди.

    «Вакцинанинг яратилган конструкцияси аллақачон совиткичда турибди», — деди марказ директори, Россия Фанлар академияси академиги Александр Гинсбург.

    Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, вакцинанинг ушбу варианти дельта штаммига қарши ҳозирда мавжуд воситаларга қараганда яхшироқ иш бериш-бермаслиги ҳозирча номаълум.

    Мавзуга доир: Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    COVID-19’га қарши қайта эмланиш Америкада сентябрдан бошланади. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида айтилишича, президент Жо Байден маъмурияти режаларига мувофиқ, мамлакатда оммавий қайта эмлаш 20 сентябрда бошланиши керак.

    Вакцинанинг учинчи дозасини дастлаб тиббиёт ходимлари, қариялар ҳамда илк иккита доза билан ҳаммадан биринчи бўлиб эмланган аҳолининг бошқа гуруҳлари олади.

    Қайд этилишича, қайта эмланиш зарурияти дастлабки вакцинациядан кейин одамлар иммунитети аста-секинлик билан заифлашаётгани ҳамда дельта штамм тарқалаётгани билан боғлиқ.

    Вакцинанинг иккинчи дозасини олганидан буён саккиз ой ўтган одамлар қайта эмланиши мумкин. Шунингдек, қайта эмланиш фақат Pfizer/BioNTech ва Moderna вакциналарини олганлар учун амал қилади. Бир компонентли Johnson & Johnson вакцинаси билан эмланган одамлар масаласида қандай йўл тутишни ҳукумат ўрганиб чиқмоқда.

    Исроил, Франция, Германия, Буюк Британия каби баъзи бошқа мамлакатлар ҳам қайта эмланишни жорий қилишга тайёрланмоқда.

    Мавзуга доир: Исроил дунёда биринчи бўлиб аҳолини коронавирусга қарши оммавий қайта эмлашни бошлади

    Аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ночор мамлакатлар аҳолиси ҳатто битта дозада вакцина олмаган бир пайтда бошқа мамлакатларда учинчи дозани киритмасликка чақирди.

    ЖССТ бош илмий ходими Сумя Сваминатан камбағал мамлакатлардаги миллиардлаб одамлар ҳалигача коронавируснинг бирорта дозаси билан ҳам эмланмагани юзасидан хавотир билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу «янада оғирроқ вазият»га олиб келиши ва COVID-19’нинг янги штаммлари пайдо бўлишига туртки бериши мумкин.

    Мавзуга доир: ЖССТ қайта эмлашга мораторий талаб қилди. Ортиқча вакциналарни ривожланаётган мамлакатларга юбориш сўралмоқда

    Вакцинация COVID-19’нинг оғир кечиши ҳамда дельта штаммдан ўлимнинг олдини олади, деди ЖССТ бош илмий ходими Сумя Сваминатан.

    «Агар касалликнинг оғир кечиши, касалхонага ётқизишлар ва ўлимлар бўйича статистикага қарасангиз, вакциналар бундай ҳолатлар сони ўсишининг олдини олишини аниқ кўриш мумкин, дельта штамм борасида ҳам бу амал қилади», — деди у.

    Ўз навбатида, ЖССТ эксперти Мария ван Керкхове қўшимча қилишича, ҳатто вакцинация даражаси юқори бўлган мамлакатларда ҳам дельта штамм айнан эмланган одамлар сони кам бўлган ва COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича чораларга риоя қилинмайдиган ҳудудларда айланиб юрибди.

    Мавзуга доир: Вакцина олганлар ҳам дельта штаммни бошқаларга юқтириши мумкинлиги маълум бўлди

    Латвия пойтахти Ригада 18 август, чоршанба куни мажбурий вакцинацияга қарши намойиш бўлиб ўтди, унда бир неча минглаб киши қатнашди.

    Акция дастлаб Озодлик ҳайкали  яқинида бошланган, кейин намойишчилар асосий йиғилиш жойи — Рига қасри (президент қароргоҳи)га қараб йўл олган.

    Намойиш чоғида иштирокчилар орасида кўплаб қонун бузилиш ҳолатлари, хусусан, эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик, жамоат жойида сархуш ҳолатда бўлиш, безорилик, мулкка атайлаб зарар етказиш, шунингдек, полиция ходимига ҳужум қилиш каби ҳолатлар аниқланган.

    Аввалроқ Латвияда тиббий, ижтимоий, таълим ва бошқа муассасалар учун вакцинация мажбурий этиб белгиланган эди.

    Мавзуга доир: Европада коронавирус чекловларига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди. Франция, Буюк Британия, Италия ва Грецияда намойишчилар кўчаларга чиқди (фото)

    19.08.2021, 19:10   Изоҳ (0)   20405
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонда Мустақиллик кунига бағишланган митинг иштирокчиларига қарата ўт очди. Қурбонлар бор

    19.08.2021, 18:11

    Афғонистонда «Толибон»га қарши кучлар АҚШ ва Ғарбдан қурол-яроғ етказиб беришни сўради

    19.08.2021, 15:25

    Байден: «АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилиши кечиктирилиши мумкин»

    19.08.2021, 14:24

    Қозоғистон авиакомпаниялари Афғонистон устидан парвозларни тўхтатди

    19.08.2021, 13:11

    Қирғизистонда афғонистонлик қочқинлар норозилик намойиши ўтказди (фото)

    19.08.2021, 12:26

    Эрдўғон «Толибон» билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди

    19.08.2021, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.