Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Афғонистон шарқидаги Кунар вилоятининг Асадобод шаҳрида бўлиб ўтган митингда бир неча киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги гувоҳларга таяниб хабар берган деб ёзади Meduza.

Фото: «Centralаsiа.media»

Фото: «Centralаsiа.media»

Афғонистоннинг Мустақиллик кунига бағишланган митинг иштирокчилари миллий байроқларни силкитаётган пайтида «Толибон» жангарилари ўт очишни бошлаган.

Reuters қайд этишича, одамлар айнан нима сабабдан — отишма ёки ундан кейин юз берган тиқилинч оқибатида вафот этгани охиригача аниқ эмас. «Толибон» вакиллари воқеа юзасидан изоҳ бергани йўқ.

18 август куни Афғонистоннинг бир нечта шаҳарларида мамлакат байроғини ҳимоя қилиб, акциялар бўлиб ўтди. Норозилик намойишлари «Толибон» жангарилари бинолардаги миллий байроқларни олиб ташлаб, ўрнига ўз ҳаракатининг байроғини ўрнатиб чиқишга киришганидан кейин бошланди.

Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида намойишчилар ва «Толибон» аъзолари ўртасида тўқнашувлар юз берди. Al-Jazeera маълумотларига кўра, у ерда уч киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, Кобул халқаро аэропорти яқинида 15 август, якшанба кунидан буён 12 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Sky News телеканали «Толибон» вакилларига таяниб маълум қилган. Аэропорт орқали мамлакатдан чет элликлар ва айрим афғонлар ҳам эвакуация қилинишда давом этмоқда. Ўлимларга ўқотар қуроллардан етган жароҳатлар ёки тиқилинч сабаб бўлган.

«Толибон» тегишли ҳужжати бўлмаган одамларни аэропорт ҳудудини тарк этишга чақирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди