Мазали хамир ва олхўрили «начинка» уйғунлиги ажойиб таъмни ҳосил қилади. Ушбу пирогни тайёрлаш эса жуда оддий.

Фото: «Lifehacker»

Керакли маҳсулотлар:

  • сариёғ – 250 грамм;
  • шакар – 200 грамм;
  • тухум – 1 дона;
  • ун – 350 грамм;
  • қабартма (разрихлитель) – 1 ош қошиқ;
  • олхўри – 800-900 грамм.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Сариёғ эритилиб, шакар ва тухум билан аралаштирилади. Устидан ун ва қабартма қўшилиб, хамир қорилади.
  2. Тайёр бўлган хамирни ўраб, 50-60 дақиқага музлаткичга қўйилади.
  3. Олхўри данаги олинади. Товада сариёғни бироз эритиб, 50 грамм шакар қўшилади ва бир дақиқадан сўнг олхўри ҳам солинади.
  4. Мевалар юмшаши учун бироз қовурилади.
  5. Пишириқ қолипи ёғланади. Хамирнинг учдан икки қисми ёйилади.
  6. Хамир устидан «начинка» солиниб, иккинчи қисм билан ёпилади ва қолган бир қисми бўлакларга бўлиниб, пирог устидан сепиб чиқилади.
  7. Пирог тахминан 180 даражада 45 дақиқа давомида пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!