Мазали таом тайёрлашни ёқтирадиган, аммо кўп вақт сарфлашни истамайдиган бекажонлар учун ушбу рецепт айни муддао.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси – 300 грамм;
- қовоқча – 1 дона;
- сметана – 4 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар;
- кўкатлар.
- Товуқ филеси ва қовоқча майда бўлакларга бўлинади.
- Пишириш қолипига аввал қовоқча, сўнгра товуқ гўшти солинади.
- Устидан туз ва зираворлар сепилади.
- Сўнгра сметана ва кўкат солинади.
- Қолип фольга қоғози билан ёпилиб, 250 даража қиздирилган печга 10 дақиқага қўйилади.
- Кейин печ ҳарорати 200 даражага туширилади ва 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
- Иссиқлигича дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)