Ўзбек дастурхонини ҳамиша иссиққина қатлама нонлар безаб туради. Айниқса, уларни мураббо, чой ва шўрва билан тановул қилишнинг ўзгача гашти бор.
Керакли маҳсулотлар:
- сув – 200 мл;
- туз – бир ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
- ун – 300 грамм;
- сариёғ – 180 грамм.
- Илиқ сув туз ва ўсимлик ёғи билан аралаштирилади. Ун солиниб, юмшоқ хамир қорилади.
- Хамир сочиқ билан ўралиб, 15 дақиқага қолдирилади.
- Сариёғ эритиб олинади ва совитилади.
- Хамир 6-8 та бўлакка бўлинади. Уларнинг ҳар бири думалоқ шаклда ёйилади.
- Айланалар қалинлиги 20-30 миллиметрда бўлиши керак.
- Хамирлар юзасига эритилган сариёғ суртилади.
- Сўнгра яхшилаб ўралиб, юпқалиги 3-4 миллиметр бўлган хамир ёйилади.
- Ортиб қолган сариёғ товага қуйилади ва икки томони қизаргунга қадар қовурилади.
Изоҳ (0)