Сабзавотлар ва товуқ филесидан тайёрланадиган егулик пишлоқ қўшилганидан кейин янада хуштаъм бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- қовоқча — 4 дона;
- пиёз — 2 дона;
- помидор —2 дона;
- зайтун — 8-10 дона;
- товуқ филеси — 350 г;
- туз, мурч;
- пишлоқ — 150 г;
- ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ.
- Қовоқчани узунасига ўртасидан бўлинг.
- Ички қисмини чой қошиқ ёрдамида ўйиб олинг.
- Пиёз ва помидорни майдаланг, зайтунни думалоқ шаклда кесиб чиқинг.
- Сабзавотларни товуқ қиймаси билан қўшиб аралаштиринг.
- Туз ва мурч сепинг.
- Аралашмани қовоқчани ичига солиб чиқинг, устига қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
- Ёғ суртилган идишга териб чиқинг.
- 180-200 даража қизиган печда 35 дақиқа давомида пишириб олинг.
Мавзуга доир:
- Бақлажондан кўриниши товусни эсга солувчи мазали егулик тайёрлаб кўринг
- Помидор ва қийма қўшиб мазали спагетти тайёрлаймиз
- Гуруч қўшиб пишириладиган мазали товуқ гўшти
- Қовоқча ва помидорга пишлоқ қўшиб мазали запеканка тайёрлаймиз
- Қовоқча ва кунжут қўшиб товуқ филесидан қовурма таом тайёрлаймиз
- Қиймага анор соуси қўшиб, бақлажондан антиқа егулик тайёрлаймиз