Витаминларга бой қовундан тайёрланган ширинлик билан дастурхонингизни безанг.
Керакли маҳсулотлар:
- қовун — 2500 г;
- шакар — 1500 г;
- лимон кислотаси — 1 чой қошиқ.
- Қовунни ўртача кубик шаклида тўғранг.
- Шакар ва лимон кислотаси қўшиб аралаштиринг.
- 30-40 дақиқага қолдиринг, шарбати ажралганидан кейин оловга қайнатгани қўйинг.
- Ўртача оловда 40-50 дақиқа давомида қайнатинг, вақти-вақти билан аралаштириб туринг.
- Қиёмнинг учдан бир қисмини бошқа идишга солинг. Блендерда аралаштиринг.
- Яна 15-20 дақиқа паст оловда турсин.
- Стерилланган банкаларга солиб чиқишингиз мумкин.
Изоҳ (0)