Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган—Янгиқўрғон автомобиль йўлининг 2-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 5 август куни 16:00 ларда 1963 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «ВАЗ-2106» автомобили ўзининг ҳаракат йўналишини кескин ўзгартириб, қарама-қарши ҳаракатланаётган «ВАЗ-21011» машинаси билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида «ВАЗ-2106» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, иккинчи ҳайдовчи эса шифохонага етказилган.

Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲга учраган Nexia’да йўловчи ҳалок бўлгани, Андижонда автомашина салонида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди