Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани «Мерганжа» маҳалласидан ўтган йўлда Cobalt автомашинаси 5 ёшли қизни уриб юборган. «Замон» информацион дастури хабарига кўра, қизалоқ воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳодиса айнан қачон содир бўлганига аниқлик киритилмаган. Ургут тумани ЙҲХБ бошлиғи Баҳодир Холмоновнинг таъкидлашича, ЙТҲ «қизалоқ ота-онаси томонидан қаровсиз қолдирилгани» оқибатида юз берган.

Маълум бўлишича, қизча, тахминан, соат 08:00 да бозорга бориш мақсадида йўлни бир ўзи кесиб ўтаётганида катта тезликда келган Cobalt уни уриб юборган. Зарб оқибатида қиз қарама-қарши тарафдан келаётган «ЗИЛ» юк машинасининг орқа ғилдираклари остида қолиб кетган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди