• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жазирама авжига чиққан кунларда Нефрит кўли қуриб қолгани айтилди. Хавотирга ўрин йўқ, чунки у ҳар йили қурийди

    «Ўзгидромет» маркази июль ойи бошида 3—8 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйича ўртача суткалик ҳаво ҳарорати кўп йиллик иқлимий меъёрдан 5—8 даража юқорилаши, оддий қилиб айтганда, кунлар ўтган йиллардагидан кўра иссиқроқ бўлиши ҳақида огоҳлантирган эди. Марказнинг бу прогнози тасдиқаниб, биргина Тошкент шаҳрининг ўзида 5, 7 ва 8 июль кунлари 150 йиллик рекордлар янгиланди.

    Тоғлар орасидаги Юқори Урунғоч кўли.

    Тоғлар орасидаги Юқори Урунғоч кўли.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Айнан 5 июль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридан 160 километр шимолда, Угом-Чотқол миллий боғида жойлашган Нефрит (Урунғоч) кўли қуриб қолгани ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Пойтахт аҳолиси жазирамадан қаерда сақланишни билмай, тоғларга чиқиб кетишни («қочиб кетиш»ни деб ўқиса ҳам бўлади) хоҳлаб турган вақтда тарқалган бу хабар иссиқнинг ҳис қилиниш даражасини янада оширгандек бўлди, гўё.

    Аммо хавотирга (ҳозирча) ўрин йўқ. Аввало, «Нефрит кўли қуриб қолибди» дейиш унчалик ҳам тўғри эмас. Тўғри, видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган сув ҳавзаси ҳақиқатан ҳам қуриган, лекин бу 2021 йилги кучли жазирама оқибати эмас — Давлат экология қўмитаси ер-сув бўлими бошлиғи Нодир Йўлдошев «Дарё» мухбири билан суҳбатда Урунғоч номли кўл битта эмаслигини, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода акс этган Кичик Урунғоч кўли ҳар йили қуришини маълум қилди.

    Кўл бутунлай қуриб қолмаган, оз миқдорда сув бор. Бунга ҳеч қандай табиий офат ёки инсон омили сабабчи эмас, бу мавсумий ҳолат. Қишда тушган қор даражаси кўлдаги сув сатҳига таъсир қилади — агар қор кўп ёғса, кўлнинг мавсумий қуриш муддати августга сурилиши мумкин. Бу йил қор кам ёғди, шунинг учун қуриш эрта бошланди. Сув сатҳи, тахминан, келаси йил апрелида ўз ҳолига қайтади, — дейди Нодир Йўлдошев (дарвоқе, унинг ўзи айнан Урунғоч яқинидаги қишлоқда туғилиб, ўсган).
    Йўлдошевнинг сўзларини унинг ҳамкасби Баракабек Нуруллаев ҳам тасдиқлади. «Кичик Урунғоч аслида мавсумий кўл бўлиб, сув сатҳи апрель—май ойларида кўтарила бошлайди, июнда ўзининг максимал нуқтасига чиқади. Кўл қуришининг асосий сабаби — ёз мавсумида музликларнинг камайиши ҳамда кўлдаги сувнинг пастки сув оқимларига шимилиб кетишидир», — дейди вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи «Замон» информацион дастурига берган интервьюсида.

    Кичик Урунғочдан, тахминан, 3—4 километр юқорида Юқори Урунғоч кўли жойлашган — у қуримайди, йил бўйи сув билан тўла. Кичик Урунғоч даражасида шаффоф бўлмаса-да, лекин у ҳам «Нефрит кўл» номига даъвогар. «Замон» мухбирлари суҳбатлашган сайёҳлар ҳам буни тасдиқлайди. Улардан бири: «Таърифлашга тил ожиз», — деса, бошқаси: «Шундай чиройли кўл борлигини билмагандик, Ўзбекистонда бошқа бунақа чиройли жойни кўрмаганман», — дейди.

    Юқори Урунғоч кўли манзаралари.

    Юқори Урунғоч кўли манзаралари.
    Фото: Феруз Ибодуллаев / National Geographic Russia

    Баракабек Нуруллаевнинг қўшимча қилишича, Урунғоч кўлларига ташриф буюрувчилар сони кўпайиши 2017 йилдан бошланган. «Ҳозирги вақтда нафақат Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, балки хорижий мамлакатлардан ҳам келиб, кўлни кўриш истагидагилар кўп. 2021 йил июнида бир кунда 1800 нафар сайёҳ Урунғочга келгани қайд этилган — бу ташрифчилар сони бўйича кунлик рекорд», — дейди у.

    Мазкур кўллар давлат муҳофазасига олинган, шунга қарамай унда чўмилишга бирор тақиқ йўқ. Лекин чўмилишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриш керак: сувдаги ҳарорат 5—8 даража атрофида бўлиб (бу жуда совуқ, дегани), шу сабабли ҳам мазкур сув ҳавзаларида бирор жонзот яшолмайди. Кўлга «калла ташлаб» кўрганларнинг айтишича, «сув шу қадар совуқки, суягинггача ҳис қиласан, мия ўчиб қолади».

    Кичик Урунғоч кўлига «калла ташлаётган» сайёҳ, 2017 йил.

    Кичик Урунғоч кўлига «калла ташлаётган» сайёҳ, 2017 йил.
    Фото: «Afisha.uz»

    Маълумот учун, Ўзбекистонда Урунғоч кўллари каби гўзал сув ҳавзалари оз эмас — Урунғочдан шарқ томонга қараб, юқорироқ ҳаракат қилинса, Ихнач кўллар тизими ва Шовуркўлга бориш мумкин (бахтга қарши, машинада бориб бўлмайди у ерларга), Наманган вилоятидаги машинада бориш мумкин бўлган Арашан кўллар тизими ҳам мафтункорлик борасида Чотқолдагилардан қолишмайди.

    25.07.2021, 20:14   Изоҳ (0)   48115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ургутдаги жанжалнинг яна бир иштирокчиси аниқланди. Уни Россиядан келтириш чоралари кўрилмоқда

    25.07.2021, 19:34

    Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибини таслим қилиб, Ўзбекистонга Токио—2020 Олимпиадасидаги илк олтин медални тақдим этди

    25.07.2021, 18:01

    Шавкат Мирзиёев чет элдаги ватандошлар Ўзбекистоннинг давлат хизматларидан онлайн фойдалана олишларини таъминлаш ҳақида топшириқ берди

    25.07.2021, 17:11

    Ўзбекистонда «загранпаспорт» 20 фоизга арзонлашади

    25.07.2021, 16:10

    Ўзбекистонда 2022 йилдан аҳоли ва тадбиркорлардан 15 турдаги ҳужжат ва маълумотларни сўраш тартиби бекор қилинади

    25.07.2021, 15:09

    Яшнободдаги дўконда сотувчига пичоқ тираб, кассадаги пулларни ўмариб кетган тўрт шахсдан иккитаси қўлга олинди

    25.07.2021, 13:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни сотаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 14 июн, 12:20

    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

    Реклама | 14 июн, 12:00

    Эрон ядро дастури ҳақида нималарни билиш муҳим?

    Дунё | 14 июн, 12:03

    Шоҳрух Хон ва Рани Мукержи биргаликда янги “Қирол” фильмида суратга тушади

    Кино | 14 июн, 11:55

    Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 11:35

    Эрон олий раҳбари Исроилнинг зарбаларини уруш эълони деб атади

    Дунё | 14 июн, 11:15

    Нима учун автомобилда кўнгил айнийди ва бунга қандай чора бор?

    Лайфстайл | 14 июн, 10:55

    Эроннинг Исроилга қилган ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ одам жароҳат олди 

    Дунё | 14 июн, 10:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.