Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида юриб кетаётган Nexia-2 ёниб кетди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг ёзишича, воқеа 2021 йилнинг 7 июль куни кеч соат 22:16 да содир бўлган.

«Қарши шаҳрининг Насаф кўчасида ҳаракатланиб бораётган Nexia-2 автомобилида ёнғин чиққан. 2011 йилда ишлаб чиқарилган автомобиль Қарши тумани ‘Узумзор’ МФЙда яшовчи 1988 йилда туғилган Р.Р. бошқарувида  бўлган», — дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Соҳиб Ваитов.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида автомобилнинг олд қисми ёнган. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Аввалроқ Тошкентда тўхтаб турган Lacetti ёниб кетгани, Қаршида эса светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Isuzuга урилган Nexia-2 ёниб кетгани хабар берилганди.