Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Spark русумли автомобиль йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, 2021 йил 5 июль куни соат 04:38 ларда Тайлоқ туманидан ўтувчи М-39 Бишкек–Олмаота–Тошкент–Термиз автомобиль йўлининг 1087-километрда Самарқанд туманида яшовчи 1980 йилда туғилган ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Spark автомашинасини Термиз–Самарқанд йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, белгиланган тезликни ошириши туфайли бошқарувни йўқотган.
Оқибатда йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳайдовчи ёнида бўлган, 1969 йилда туғилган йўловчи Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда собиқ «ТАПОиЧ» ёнидаги уч қаватли кўприкдан Matiz тушиб кетгани, Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит бошқарувидаги Nexia пастликка тушиб кетгани ҳамда Бўстонлиқда Lacetti дарахтга бориб урилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)