Дунё бўйлаб 11 июнь куни олинган суратларни намойиш қиламиз.

Санкт-Петербургда Ахиллес лақабли мушук Италия термасининг Евро-2020 мусобақасидаги илк ўйинида Туркия термасига қарши ғалабасини башорат қилди.

Фото: «ТАСС»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги «Вахдати миллат» боғига ташриф буюрди. «Вахдати миллат» боғи 2008 йилда ташкил этилган. Унинг майдони 700 гектар бўлиб, шундан 500 гектарида мевали дарахтлар ўтқазилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Токиода гуллаган гортензия ўсимлиги билан суратга тушаётган қизлар.

Фото: AP Photo

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Сўғд вилояти Ғафуров туманидаги «Вахдати миллат» боғига ташриф буюрди. Суратда икки давлат раҳбари ўзларига пешвоз чиққан мезбонларга улар томонидан президентларга ҳадя этилган гулдасталарни қайтариб совға қилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Туркиянинг қадимий Милет шаҳрида очиқ тунги осмонга қарата ёритгич тутиб турган одам.

Фото: Getty Images

Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон иштирок этди. Суратда уларни тантанали кутиб олишга ҳозирлик кўраётган қизлар.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хитойн шарқидаги Личжун сунъий ўрмонида қайиқда сузиб юрган жуфтлик.

Фото: «ТАСС»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Раҳмон Хўжанд яқинидаги «Арбоб» маданият саройида Сўғд вилояти жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, нуронийлар билан учрашувда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

11 июнь оқшомида коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилдан 2021 йилга қолдирилган Евро-2020 мусобақасининг гуруҳ босқичининг дастлабки ўйинлари бошланади.

Фото: Getty Images

Тошкент шаҳридаги янги қурилган ва қурилаётган турар жой мажмуаларининг самолётдан кўриниши.

Фото: «Дарё′» / Мадина Нурман

Ўсимлик шилимшиғи билан қопланган Мармара денгизи соҳилида чўмилаётган болалар.

Фото: EPA

Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳудудларининг самолётдан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Евро–2020 бошланиши муносабати билан футбол бўйича Финляндия миллий терма жамоаси рамзлари билан безатилган Хелсинки марказий станциясидаги ҳайкаллар.

Фото: EPA

Тошкентдаги «Чимир ота» масжидида ўқилган жума намозидан сўнг дуо қилиб ўтирган одам.

Фото: Зиёдуллоҳ Кабир

Эрталаб Сидней шаҳрига тушган туман.

Фото: Getty Images

Эфиопия Тиграй штати аҳолиси ўткир озиқ-овқат инқирозини бошдан кечирмоқда.

Фото: «ТАСС»

Борис ва Керри Жонсон Корноуллда G7 учрашуви олдидан Эммануэль Макрон ҳамда Брижит Макронни кутиб олмоқда.

Фото: AP Photo

Деҳқонлар томонидан ҳукуматнинг пестицидлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги экологик ташаббусига қарши норозилик сифатида йўл бўйига қўйиб чиқилган пичан ўрамлари. Швейцария аҳолиси якшанба куни синтетик пестицидларни тақиқлаш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклифларга овоз беради.

Фото: АFP

Англиянинг Корноулл шаҳрида бўлиб ўтган G7 йиғилишидан олдин қумга чизилган 7 давлат етакчиларининг суратлари.

Фото: «ТАСС»

Калифорниядаги пляжга ташриф буюрганлар соҳилга чиққан денгиз шерини суратга олмоқда.

Фото: Reuters

Ўзбекистонда талабалар орасида диплом иши ҳимоясидан сўнг кийимларга турли ёзувлар ёзиб, рангли сув сепиш одат тусига кирган.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

«Биргаликда Африка учун» альянсининг аъзолари Берлиндаги Бранденбург дарвозаси олдида болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши намойишда қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Корнуолл шаҳридаги Сванпул пляжида G7 гуруҳига кирган давлат раҳбарлари кўринишидаги ниқобларни кийиб олган экофаоллари вакцина шприсини талашмоқда.

Фото: AP Photo

Коронавирус авж олган вақтда Жакарта шаҳридаги савдо марказида тиббий ниқоб кийиб ўтирган аёл.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: