Ўзбекистондаги 13 та тижорат банклари томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қоидабузарликка йўл қўйилган. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги муассасалари тўлов терминаллари билан таъминланганлиги, тўловларнинг қабул қилиниши ва банк карталаридан нақд пул маблағлари берилиши ҳамда терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатилганда банк картаси эгасига PIN-кодни мустақил теришга имкон яратиб берилган.
«Мазкур ҳудудларда айрим банк муассасаларида мижозларга банк карталари орқали хизмат кўрсатилишида қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва бунга йўл қўйган тижорат банкларига нисбатан («Халқ банки», «Агробанк», «Микрокредитбанк», «Ипак йўли банки», «Ипотека банк», «Қишлоқ қурилиш банк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Савдогарбанк», Infinbank, «Ҳамкорбанк», «Миллий банк», «Алоқабанк» ва «Туронбанк») белгиланган тартибда санкциялар қўлланилди», – дейилади хабарда.
Бундан аввал Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошгани ҳамда Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик банкноталар муомалага киритилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)