Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ва Ўзбекистон 10 июндан бошлаб икки мамлакат ўртасидаги авиарейслар сонини оширади. Бу ҳақда Россия коронавирусга қарши курашиш тезкор штабига таяниб, «Подробно» хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Хусусан, Москва ва Тошкент ўртасидаги рейслар сони биттадан иккитага оширилади. Натижада икки мамлакат пойтахтлари ўртасида тўртта рейс қатнайди — иккита «Аэрофлот» ва иккита Uzbekistan Airways.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 2021 йил 5 апрелдан Москва—Тошкент—Москва йўналиши бўйича ҳар якшанба мунтазам рейсларни йўлга қўйган, Uzbekistan Airways авиакомпанияси эса 7 апрелдан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба куни Тошкент—Москва—Тошкент йўналиши бўйича қатнамоқда.

«Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан амалга оширилаётган мунтазам рейслардаги эконом-класс учун чипталар бир томонга 4,2 миллион сўмдан, бизнес-класс учун эса 10,736 миллион сўмдан сотилмоқда. Мазкур чипталарни Ўзбекистоннинг барча фуқаролари ва мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга хорижликлар харид қилиши мумкин. Ушбу йўналиш бўйича парвозни амалга ошириш учун рейсдан узоғи билан 3 кун олдин ПЗР-тест топширилган бўлиши керак», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Россия авиакомпаниялари Ўзбекистон шаҳарларига чартер рейсларни ҳам амалга оширмоқда. Бироқ ундан фойдаланиб, Россияга учиш учун ўзбекистонликларда асос талаб этилади.

Бундан аввал Ўзбекистон ва БАА ўртасида авиарейслар сони оширилиши, Саудия Арабистонининг Flynas авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширишни режалаштираётгани ҳамда Uzbekistan Airways меҳнат муҳожирларига чегирмаларни бекор қилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди