• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаж ва Умра масаласида якуний қарор қабул қилинмаган» — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистони ҳукумати айрим талаблар асосида инсонларга Ҳаж сафари учун рухсат беришга қарор қилгани тўғрисида тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги Ҳаж ва Умра масалалари бўйича атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда. Шу кунларга қадар, Саудия Арабистон ҳукумати Ҳаж ва Умра сафарларини бошлашга оид бирор-бир якуний баёнотни эълон қилгани йўқ.

    «Таъкидлаш керакки, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва хизмат кўрсатиш маркази ҳам айни кунларда ижтимоий тармоқларда Ҳаж мавсумини ўтказишга рухсат берилгани, унга хориждан 45 минг нафар зиёратчи қабул қилиниши ҳақидаги хабарларга раддия бериб, ‘Ҳаж – 2021’ мавсумини ташкил қилиш ва четдан ҳожилар қабул қилишга доир ҳукумат қарори кейинроқ эълон қилинишини маълум қилди», — дейилади муносабатда.

    Қайд этилишича, Саудия Арабистони Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси (GACA) саёҳат ва бошқа мақсадларда мамлакатга ташриф буюрувчи чет элликлар (кириш тўхтатилмаган мамлакатлардан келганлар) учун тиббий-санитар ва эпидемиологик шартлар тўғрисида йўриқнома ишлаб чиқарган. Унга кўра, мамлакатга киришда ҳар бир чет эл йўловчисидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўйхатидан ўтган Pfizer/BioNTech (АҚШ—Хитой), Охфорд—AstraZeneca (Буюк Британия–Швеция), Moderna (АҚШ) вакциналарининг икки дозаси ва Johnson & Johnson (АҚШ) вакцинасининг бир дозасини қабул қилганлик ҳақида махсус сертификат талаб қилинади.

    Вакцина сертификатлари келаётган йўловчиларга эмлашни амалга оширган давлатнинг расмий соғлиқни сақлаш идоралари тасдиқлаши ва охирги дозани олиш муддати (икки дозали эмлашнинг иккинчи дозаси ёки битта дозали эмлашнинг биринчи дозаси) САПга саёҳат қилишдан 14 кундан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Ҳар бир вакцина сертификатлари подшоҳликнинг назорат пунктларида текширувдан ўтказилади.

    «Юқоридаги каби талабларга жавоб бермайдиган йўловчилар белгиланган манзилга, жўнаб кетган жойларига қайтариб юборилади ва йўл харажатларини авиакомпания ўз зиммасига олади. Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик саёҳатчиларга Саудия Арабистонига кириш тақиқланишидан ташқари, қонуний мажбуриятларни ҳам юклайди. Изоляция бўйича кўрсатмалар ёки карантин қоидаларини бузган фуқаролар ва резидентлар 200 минг риёл (53,2 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима ёки икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади ва такрорий бузилган тақдирда, жазо икки баравар кўпайтирилади. Саудиялик бўлмаган қонунбузарлар подшоҳликдан депортация қилинади ва шахсга нисбатан жазо ижро этилгандан кейин уларнинг мамлакатга киришига тақиқ қўйилади», — дея таъкидланади хабарда.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра сафарларга оид ўрганишларни давом эттирган ҳолда муборак сафарлар билан боғлиқ хабарларни расмий нашрларда эълон қилинишини маълум қилади.

    Эслатиб ўтамиз, март ойида ижтимоий тармоқларда 2021 йилги Ҳаж мавсумига рухсат берилгани, бунинг учун зиёратчилар эмланган бўлиши кераклиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ушбу масалада Дин ишлари бўйича қўмита мурожаат билан чиқиб, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра сафарига қачон рухсат берилиши мумкинлиги маълум қилинди

    Аввалроқ Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги 5 апрель куни Рамазон ойида COVID-19’га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат беришини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    01.06.2021, 10:46   Изоҳ (0)   20713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди

    01.06.2021, 10:33

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 160 кишида коронавирус тасдиқланди. Бу 17 майдан буён кузатилган энг паст кўрсаткич

    01.06.2021, 10:25

    Фото: Тошкентдаги Миллий боғ ўрнида қурилган аттракционлар паркидаги мушакбозлик

    01.06.2021, 10:22

    Ўзбекистонда илк бор уруғсиз қора тарвуз нави етиштирилди (видео)

    01.06.2021, 10:10

    Тошкент халқаро аэропорти яқинидаги кўприк ўрнига айланма йўл ўтказгич қурилади

    01.06.2021, 09:26

    Россияда мураккаб вазиятда қолган 7 нафар Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди

    01.06.2021, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.