Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли турмуш шароитлари билан яқиндан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Икки кунлик амалий ташриф давомида энергетика, агросаноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари салоҳияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
«Анорчилик ва ипакчилик Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг ‘драйвери’га айланиб бормоқда. Сафар дастурида ушбу тармоқлар ривожига алоҳида аҳамият қаратилган», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, давлат раҳбари ушбу вилоятга сўнгги марта 2019 йилнинг октябрида борган эди. Ўшанда Президент вилоятга ташрифини, анъанага кўра, Ҳаким ат-Термизий мақбараси зиёратидан бошлаган. Шавкат Мирзиёев Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» пахта-тўқимачилик кластери даласида пахта ҳосилини кўздан кечирганди, Денов туманидаги Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий қисмдаги шароитлар билан танишган эди.
Изоҳ (0)