Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Берлинда 27 май куни бир вақтнинг ўзида учта дин — христианлик, яҳудийлик ва ислом дини вакиллари учун диний учрашувлар жойи бўлиб хизмат қилувчи House of One ибодатхонасининг қурилиши бошланди. Бу ҳақда Rbb телерадиокомпаниясига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Интерфакс-Запад»

Фото: «Интерфакс-Запад»

Баландлиги 42 метр бўлган замонавий, сариқ қумтошлардан иборат бино Петриплац майдонида, вайрон бўлган XIII асрга оид Петрикирхе черковининг пойдевори ўрнида қурилади. Бу черков кейинчалик Берлинни ташкил қилган Берлин ва Кёльн шаҳарлари чегарасида жойлашган. Бино, аслида, алоҳида черков, синагога ва масжидга эга бўлиб, уларни битта умумий зал бирлаштиради.

Пойдевор қўйиш маросимида Бундестаг спикери Вольфганг Шойбле иштирок этди ва лойиҳани «ғайриоддий» деб атади, чунки лойиҳа ташаббуси учала дин вакиллари томонидан берилган.

Лойиҳа қиймати 47,3 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозиргача 40 миллион евро тўпланди. Маблағ федерал ва штат бюджетларидан, шунингдек, 60 дан ортиқ мамлакатлардан хусусий хайрия шаклида келиб тушган. Қурилиш 2024—2025 йилларда якунланиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...