• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди, Францияда COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий бўлиши мумкин, Аргентинада бир кунда рекорд даражада кўп одам касалланди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, бутун дунёда пандемия бошидан буён 168 979 381 киши коронавирус билан касалланган, шуларнинг 3 511 570 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,2 миллион), Ҳиндистон (27,5 миллион), Бразилия (16,3 миллион), Франция (5,6 миллион) ва Туркия (5,2 миллион) олдинда бормоқда.

    Колумбияда солиқ ислоҳотига қарши намойишлар давом этмоқда. Суратда университет театр труппаси иштирокчиси Боготада ҳукуматга қарши марш чоғида томоша кўрсатмоқда

    Колумбияда солиқ ислоҳотига қарши намойишлар давом этмоқда. Суратда университет театр труппаси иштирокчиси Боготада ҳукуматга қарши марш чоғида томоша кўрсатмоқда
    Фото: AP Photo

    Ҳиндистонда коронавируснинг янги штамми аниқланди

    Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида тиббиёт мутахассислари коронавируснинг шу пайтгача номаълум бўлган штаммини аниқлади. Унинг геноми SARS-CoV-2’нинг Британия ва Жанубий Африка вариантларига тааллуқли бўлган бирйўла бир нечта асосий мутацияларни ўз ичига олади.

    Коронавируснинг потенциал хавфли вариант Калкуттадаги Холера ва ичак касалликларини ўрганиш миллий институти олимлари томонидан кашф қилинди. Таъкидланишича, янги COVID-19 тури Ҳиндистон ғарбида пайдо бўлган.

    Мутахассислар мамлакатнинг турли ҳудудларида яшовчи коронавирус аниқланган икки мингдан ортиқ одамларнинг биологик суюқлиги намуналарини тадқиқ қилиб чиқди. Ғарбий Бенгалиядан келган намуналарнинг 16 фоизга яқини COVID-19’нинг шу пайтгача номаълум бўлган штамми бўлиб чиқди.

    Олимлар вируснинг янги ва хавфлироқ вариациялари энди тобора кўпроқ пайдо бўла бошлашидан огоҳлантирди.

    «Бизнинг тахминимизча, бу мутациялар SARS-CoV-2’нинг ушбу турини янада юқумлироқ ҳамда иммунитет учун сезиларсизроқ қилиши керак. Бу унинг Ғарбий Бенгалия ҳудуди бўйлаб тарқалишида ёрдам бериши мумкин… Коронавируснинг бу штамми Ҳиндистондаги эпидемиологик вазиятни янада мураккаблаштириши мумкин», — дея қайд этди тадқиқот муаллифлари.

    Мавзуга доир: Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланган беморда сариқ замбуруғ қайд этилди

    Францияда COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий бўлиши мумкин

    Франция президенти Эммануэль Макрон фуқароларнинг алоҳида гуруҳлари учун коронавирусга қарши эмланиш мажбурий қилиб қўйилиши мумкинлигини айтди.

    «Барча эшиклар очиқ қолмоқда», — деди давлат раҳбари журналистлар мажбурий вакцинация борасидаги фикрларини сўраганидан кейин.

    Бир неча кун аввал Франция Миллий тиббиёт академияси COVID-19’га қарши мажбурий вакцинацияни жорий қилишни тавсия этган эди. Таъкидланишича, биринчи босқичда у касалланиш бўйича жиддий хавф остида бўлган муайян касб эгалари учун, ундан кейин эса жамоавий иммунитетга эришиш йўлида мамлакатнинг бутун аҳолиси учун зарур бўлади.

    Шу билан бирга, ўтган йилнинг 24 ноябрида телемурожаати чоғида Макрон мамлакат ҳудудида мажбурий вакцинация жорий этилмаслигига ишонтирган эди.

    Мавзуга доир: Ёқутистон Россия ҳудудлари ичида биринчи бўлиб коронавирусга қарши мажбурий эмлашни жорий қилди

    Аргентинада бир кунда рекорд даражада кўп одам COVID-19’ни юқтириб олди

    Аргентинада коронавирус билан касалланганлар сони бир кеча-кундузда 41 мингдан зиёдга кўпайди, бу пандемия бошидан буён мамлакатда кузатилган энг юқори кўрсаткич. Шу тариқа жами касалланганлар сони 3,6 миллиондан ошди.

    Бир кунда 41 080 кишида COVID-19 аниқланган, бундан аввалги рекорд 19 майда қайд этилган (39 652). Пандемия бошидан буён 3 663 215 киши вирусга чалинган. Ўтган 24 соат ичида касалликдан 551 киши вафот этган, жами ўлим ҳолатлари сони эса 76 135 тага етди.

    Аргентинада коронавирусга қарши эмлаш 2020 йил охирида бошланган, мамлакатда Россиянинг «Спутник V» вакцинаси маъқулланган.

    Мавзуга доир: Аргентинада коронавирус сабаб футбол мусобақалари тўхтатилди. Ёзда у ерда Копа Америка—2021 бўлиб ўтади

    Шунингдек:
    • Парижда 29 май куни машҳур Индочине гуруҳи иштирокида махсус «синов концерти» бўлиб ўтади. Ундан мақсад шундай оммавий тадбирлар ўтказилганда коронавирус билан касалланиш хавфи ошиш-ошмаслигини аниқлаш. Концертда беш минг нафар кўнгилли иштирок этади, улар манфий натижали тестни тақдим этиши ҳамда шоу вақтида ниқоб тақиши керак бўлади.
    • Германияда июндан 12—16 ёшли болалар учун коронавирусга қарши эмланиш учун рўйхатдан ўтиш бошланади. Ёз охирига келиб эса мамлакатнинг эмланиш истагидаги барча фуқаролари вакцина олиш имкониятига эга бўлади.
    • Касалланиш суръатларининг пасайиши фонида Кипр ҳукумати эпидемиологик чекловларни юмшатишга қарор қилди. Хусусан, 10 майдан комендантлик соати бекор қилинади. 26 май куни Кипрда бор-йўғи 69 киши COVID-19’га чалинган.

    28.05.2021, 18:08   Изоҳ (0)   14974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти Ryanair самолётининг Минскка мажбурий қўниши юзасидан текширув ўтказади

    28.05.2021, 17:34

    Песков: «Путин Лукашенкодан кечирим сўрамаган»

    28.05.2021, 15:34

    Туркия кенг кўламли денгиз машғулотларини ўтказмоқда (фото ва видео)

    28.05.2021, 14:59

    Сурия президенти Башар Асад тўртинчи муддатга қайта сайланди

    28.05.2021, 13:34

    NYT: АҚШ разведкаси COVID-19 келиб чиқиши бўйича янги маълумотларни қўлга киритди

    28.05.2021, 10:35

    Nexta бош муҳаррири Польша ҳукуматидан ҳимоя сўради

    28.05.2021, 09:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.