Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фарҳон Al-Arabiya телеканалига берган интервьюсида Эроннинг ядровий дастурини Яқин Шарқ минтақаси барқарорлигига таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди.

Саудия Арабицони ташқи ишлар вазири Фейсал бин Фарҳон.

Фото: France24

Фейсал ўз интервьюсида Эроннинг ядровий дастури минтақада тинчлик ўрнатиш, барқарорликни таъминлаш учун таҳдид эканлиги, барча учун бирдек зарур бўлган тинчлик шартномасини тузиш йўлидаги ғовлигини таъкидлаган.

Аввал Саудия Арабистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Абдуллоҳ ал-Муаллимий Эронни Венадаги музокараларда иштирок этишга чорлаган ва бу иш минтақада тинчликни ўрнатиш йўлидаги энг тўғри қарорлардан бири бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганди.

Ўз навбатида Теҳрон бир неча марта ядровий дастурнинг тинчлик йўлида амалга оширилаётганлиги ва бундан кўзланган асосий мақсад илмий изланишлар орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш эканлигини билдирган.

2021 йил январь ойи охирида Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Ар-Риёднинг Эрон билан муносабатларни тиклашга тайёрлигини билдирган.