Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Malibu-2 моделлари, шунингдек, янгиланган Equinox ва Tracker нархларини кескин оширди. Ушбу автомобилларнинг нархи нега ошгани юзасидан компания изоҳ берди, дея хабар қилмоқда «Gazeta.uz».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълумот учун, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари март ойи охирида ушбу моделларга нархлар кўтарилгани ҳақида хабар берди. Хусусан, люкли Malibu-2 LTZ 2.0 л (турбо) нархи 324,4 миллиондан 369 миллион сўмгача (13,7 фоизга), янгиланган Equinox 349 миллиондан 414 миллион сўмгача (18,6 фоизга), Tracker 240 миллион сўмгача ошди.

UzAuto Motors’нинг таъкидлашича, 2017 йил апрель ойида Ўзбекистон бозорида иккинчи авлод Malibu автомобиллари пайдо бўлган ва ҳар бир янги Malibu моделининг нархи автомобиль модификацияси асосида тасдиқланган ва бу вақт мобайнида бирон марта нархи ўзгармаган.

Компаниянинг қўшимча қилишича, икки литрли турбомоторли Malibu LTZ Premier Facelift’нинг сўнгги версияси 2019 йил октябрь ойида сотувга чиқарилган, унинг нархи 2021 йил мартигача ўзгармаган.

«Долларнинг ўсиши (30 фоиздан ортиқ), Жанубий Корея вонининг долларга нисбатан мустаҳкамланиши (10—15 фоизга), пандемия билан боғлиқ логистика нархининг глобал ўсиши ва бошқа омиллар ушбу модель нархларини янгилаш учун асосий сабаб бўлди», — дейилади компания ахборотида.

Tracker’га келсак, UzAuto Motors’нинг хабар беришича, янгиланган моделга иқлим назорати, сунъий тери билан ишланган ҳайдовчи ўриндиғи ва ўриндиқларнинг электр созламалари ва бошқа имкониятлар қўшилган.

Equinox RS автомобилига эса LED оптикаси, мослашувчан круиз назорати, автотураргоҳдан чиқиб кетаётганда орқа трафик ҳаракати тўғрисида огоҳлантириш, кўринмас ҳудуд кузатуви, олд ўриндиқнинг вентиляцияси, премиум овозли тизимлар, хавфсизлик тизимлари ва бошқалар қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания Equinox ва Tahoe’ларнинг юқори нархи орқали Spark ва Nexia каби арзон машиналарни ишлаб чиқаришдаги зарар қопланаётганини маълум қилганди.

Бундан аввал UzAuto Motors янгиланган Lacetti Redline автомобилини тақдим этгани, UzAuto Motors Италия ва Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган носоз эҳтиёт қисмлари сабаб 13 мингта машинага бепул хизмат кўрсатгани ҳамда UzAuto Motors компанияси барча автомобиллар нархини пасайтириш устида ишланаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди