Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бир вақтлар барчанинг дастурхонини безаб турувчи ширинлик — парвардани уй шароитида ҳам тайёрлаш мумкин.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ;
  • шакар – 200 грамм;
  • сув – 200 мл;
  • лимон кислотаси – 1 чимдим;
  • ун ёки крахмал – 1-2 ош қошиқ;
  • қандолат бўёғи – 1-2 томчи.
Тайёрланиш жараёни:
  • қандолат қолипи ёғланади. Пишириқ қоғозъи сувга солинади ва қолип ичига жойлаштирилади;
  • идишда шакар ва сув сироп ҳолига келгунча қайнатилади;
  • сиропга лимон кислотаси солиниб, вақти-вақти билан аралаштирилади. 10-20 дақиқа давомида қуюқлашиб, қизаргунча пиширилади;
  • иссиқ карамел қолипга қуйилади ва юзаси текисланади;
  • ихтиёрий равишда карамелга ранг бериш мумкин;
  • карамел совиб, оқмайдиган ҳолга келганида қолипдан олинади ва унга солинади;
  • сўнгра карамел узун арқон ҳолига келтирилади, вақти-вақти билан ун сепилади ва арқон каби узайтиришда давом этилади;
  • карамел қаттиқ ҳолга келганидан сўнг атрофлари текисланиб, ўртача қалинликдаги бўлакларга бўлиб чиқилади;
  • устидан ун сепиб, тўлиқ қотиб қолгунга қадар 3-4 соатга қолдирилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар