Пирогнинг нафақат кўриниши, балки мазаси ҳам ўзгача.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ − 150 грамм;
- жигарранг шакар − 50 грамм;
- консерваланган ананас;
- ун − 100 грамм;
- шакар упаси − 100 грамм;
- қабартма (разрихлитель) − 1 чой қошиқ;
- тухум − 2 дона;
- ваниль − 1 чой қошиқ;
- ананас сиропи − 2 ош қошиқ;
- консерваланган гилос.
- 50 грамм сариёғ ва шакар крем ҳолига келгунча аралаштирилади.
- Қолипнинг тўртдан бир қисмига сурилади. Сўнгра ананас ҳалқалари ва унинг ўртасига гилос доначалари терилади.
- Алоҳида идишда сариёғ, ун, шакар упаси, қабартма, тухум, ваниль ва ананас сиропи яхшилаб аралаштирилади.
- Тайёр бўлган масса ананас устидан бир текисда қуйилади.
- Пирог 180 даражада тахминан 35 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлган пирог 5-10 дақиқага қолдирилади. Сўнгра ананаслар юзада бўлиши учун қолипни тўнкариб, пирог ажратиб олинади.
Изоҳ (0)