Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Пицца тайёрлаш учун печнинг кераги йўқ. Уни товада ҳам мазали тарзда пишириш мумкин.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • ун − 9 ош қошиқ;
  • истеъмол содаси − 1/3 чой қошиқ;
  • тухум − 2 дона;
  • майонез − 4 ош қошиқ;
  • сметана − 4 ош қошиқ;
  • сосиска − 100 грамм;
  • пиёз − 1/2 дона;
  • қаттиқ пишлоқ − 100 грамм;
  • ўсимлик ёғи − 1 ош қошиқ;
  • кетчуп − 1 ош қошиқ;
  • туз.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Идишга ун солиниб, туз ва сода билан аралаштирилади. Тухум, майонез ва сметана кўпиртирилади.
  2. Тухумли масса ун устидан солинади. Масса бир ҳолатга келгунча аралаштирилади.
  3. Сосиска паррак, пиёз майда тўғралади. Қаттиқ пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
  4. Това оловда қизитилиб, ёғланади. Сўнгра хамир қуйилади.
  5. Хамир юзасига қошиқ ёрдамида кетчуп сурилади. Устидан пиёз, сосиска ва пишлоқ сепилади.
  6. Това қопқоғи ёпилиб, 10-15 дақиқага димланади ҳамда паст оловда пиширилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)